Дониёр 11
11
11–БОБ
1Мидиялик Доро#11:1 Мидиялик Доро — 5:31 изоҳига қаранг. ҳукмронлигининг биринчи йилида мен Микойилга ёрдам бериб, уни муҳофаза қилиб турган эдим.”
Фаришта Дониёрга берган башорат
Миср ва Сурия шоҳликлари
2Фаришта#11:2 Фаришта — 10:5-6 да тасвирланган, майин зиғир матосидан тикилган либос кийган фаришта. гапида давом этиб, Дониёрга шундай деди:
“Энди эса мен сенга ҳақиқатни айтаман. Форс шоҳлигида яна учта шоҳ ҳукмронлик қилади. Тўртинчи шоҳ бошқаларга қараганда анча бадавлат бўлади. У бойлиги орқали куч орттириб, ҳаммани Юнон шоҳлигига қарши қўзғатади.
3Кейин тахтга жанговар бир шоҳ ўтиради, у беқиёс бир салтанатни бошқариб, хоҳлаган ишини қилади. 4Аммо қудратининг чўққисида салтанати парчаланиб, тўрт қисмга бўлиниб кетади. Шоҳ сулоласига мансуб бўлмаган етти ёт бегоналар тахтга ўтиради, бироқ салтанатнинг илгариги куч–қудрати уларда бўлмайди.
5Шу орада Миср шоҳи#11:5 Миср шоҳи — ибронийча матнда жануб шоҳи, Миср ҳукмдори назарда тутилган (шу бобнинг 8–оятига қаранг). Шу бобнинг ибронийча матнида бу ҳукмдорга нисбатан ҳар доим “жануб шоҳи” ибораси ишлатилган. кучайиб кетади, аммо шоҳнинг зобитларидан бири зўрайиб, шоҳ салтанатидан улканроқ бир салтанатга ҳукмронлик қилади. 6Бир неча йил ўтгач, Миср шоҳи Сурия шоҳи#11:6 Сурия шоҳи — ибронийча матнда шимол шоҳи, Сурия ҳукмдори назарда тутилган (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СУРИЯ сўзига қаранг). Шу бобнинг ибронийча матнида бу ҳукмдорга нисбатан ҳар доим “шимол шоҳи” ибораси ишлатилган. билан иттифоқ тузиб, унга қизини узатади. Шу орқали у Сурия шоҳи билан алоқасини мустаҳкамламоқчи бўлади, бироқ иттифоқ узоқ давом этмайди. Қиз, куёв, қизнинг отаси#11:6 отаси — ибронийча матндан. Қадимий сурёнийча ва лотинча таржималарда ўғли. ва уларнинг хизматкорлари хоинликнинг қурбонлари бўлишади.
7Кўп ўтмай Миср тахтига қизнинг қариндошларидан бири ўтиради. У Сурия шоҳининг қўшинларига ҳужум қилиб, истеҳкомларини забт этади. Қўшинларни тор–мор қилиб, ғалаба қозонади. 8Сурия худоларининг ҳайкалларини, олтин ва кумушдан қилинган қимматбаҳо идишларни ўлжа қилиб, Мисрга олиб кетади. Сўнг бир неча йил давомида Сурия шоҳининг тинчлигини бузмайди. 9Шундан кейин Сурия шоҳи Мисрга бостириб боради, аммо енгилиб, ўз юртига қайтиб кетади.
10Сурия шоҳининг ўғиллари жангга отланиб, Мисрга катта бир қўшин тортиб боришади. Қўшинлар сел каби оқиб, ёвнинг қалъасига ҳужум қилишади. 11Ғазабланган Миср шоҳи Сурия шоҳи билан жанг қилиб, катта ёв қўшинини тор–мор қилади. 12Ғалабага эришган Миср шоҳи ўта мағрурланиб кетади, аммо омад унга бошқа кулиб боқмайди, 13чунки бир неча йилдан кейин Сурия шоҳи яна Мисрга қўшин тортиб келади. Бу сафар Сурия қўшинлари олдингидан ҳам зиёдроқ, тиш–тирноғигача қуролланган бўлади.
14Шунда кўп одамлар Миср шоҳига қарши бош кўтарадилар. Ваҳий амалга ошсин деб, халқинг орасидаги айрим зўравонлар ҳам қўзғалади, аммо муваффақиятга эриша олмайдилар. 15Сурия шоҳи мустаҳкам бир шаҳарни қамал қилиб, қўлга киритади. Суриянинг сиқуви остида Миср қўшинлари чекинадилар, ҳатто Мисрнинг сараланган лашкари ҳам ёв қўшинининг шиддатли ҳужумини қайтара олмайди. 16Сурия шоҳи хоҳлаган ишини қилади, бирор киши унга қаршилик қилишга журъат этмайди. У гўзал Исроил юртини#11:16 гўзал Исроил юрти — ибронийча матнда гўзал ўлка, Исроил юртига ишора (шу бобнинг 41–оятида ҳам бор). қўлга киритиб, уни вайрон қилиш имкониятига эга бўлади.
17Даставвал Сурия шоҳи ўз салтанатидаги бор қўшинни тўплаб, Мисрни забт этмоқчи бўлади. Кейин Мисрни ичидан емирмоқчи бўлиб, Миср шоҳи билан сулҳ тузади ва унга қиз узатади. Аммо Сурия шоҳининг бу режалари пучга чиқиб, муваффақият келтирмайди. 18Бундан сўнг Сурия шоҳи денгиз қирғоғидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, кўпларини қўлга киритади. Аммо ўзга юртлик бир саркарда бу сурбет шоҳнинг попугини пасайтириб, қилмишларига яраша жазосини беради. 19Шунда Сурия шоҳи чекиниб, ўз юртидаги қалъаларига қайтиб кетади, аммо йўлда ҳалокатга учраб нобуд бўлади.
20Унинг ўрнига Сурия тахтига бошқа бир шоҳ ўтиради. Хазинасини бойитмоқчи бўлган бу шоҳ зобитини юбориб, одамларга катта солиқлар солади. Аммо қисқа вақт ичида ҳалок бўлади. Бу нохуш воқеа на жангда, на бировнинг қасди натижасида содир бўлади.
Разил Сурия шоҳи
21Тахтга ўтирган кейинги шоҳ эса ярамас бир одам бўлади. Шоҳ сулоласига мансуб бўлмаган бу киши кутилмаганда ҳийла орқали Сурия тахтига чиқиб олади. 22Унга қаршилик кўрсатган барча қўшинларни орадан супуриб ташлаб, йўқ қилади. Ҳатто олий руҳонийни#11:22 олий руҳоний — ибронийча матнда аҳд шаҳзодаси. ҳам шу кўйга солади. 23У бошқа халқлар билан битим тузгач, маккорона иш тутади. Унга эргашувчиларнинг сони кам бўлишига қарамай, қудрати тобора ошиб бораверади. 24У тўсатдан бадавлат вилоятларга бостириб бориб, ота–боболари қилмаган ишларга қўл уради. Қўлга киритган ўлжаю мол–мулкни ўзига эргашганларга улашиб беради. Қалъаларни қўлга олиш режаларини тузади, аммо бундай ҳол узоқ давом этмайди.
25У куч–қудратини йиғиб, Миср шоҳига қарши катта бир лашкар тортиб боради. Миср шоҳи эса Сурия лашкаридан бисёрроқ ва кучлироқ қўшин билан ёв ҳужумини қайтармоқчи бўлади. Бироқ ҳийлагарларнинг домига тушиб, инқирозга юз тутади. 26Миср шоҳининг ўз ҳамтовоқлари унинг томирига болта урадилар. Тор–мор бўлган Миср қўшинлари жангда ҳалок бўладилар. 27Ўша иккала шоҳ бир дастурхонда ўтириб овқатланишади, аммо дилидаги ғаразни хушомад билан яшириб, бир–бирига ёлғон гапиришади. Бироқ Худо белгилаб қўйган вақт–соати етиб келмагани учун, биронтаси ҳам муваффақиятга эришмайди. 28Сурия шоҳи бир талай бойлик билан она юртига қайтиб кетади. Йўлда эса муқаддас аҳд аҳлига ва уларнинг эътиқодига қарши чиқиб, уларга кўп озор етказади.
29Белгиланган вақтда Сурия шоҳи яна Мисрга юриш қилади, аммо бу сафар вазият бошқача тус олади. 30Ғарб соҳилларидан#11:30 Ғарб соҳилларидан… — ибронийча матнда Киттимдан…. Бу ном умуман Ўрта ер денгизи бўйларида, яъни Исроилдан ғарбда яшайдиган халқларни билдириши мумкин. Бу ўринда Римликлар назарда тутилганининг эҳтимоли кўпроқ. келган жанг кемалари Сурия шоҳига қаршилик кўрсатишади, юраги дов бермаган Сурия шоҳи чекинади. Бироқ муқаддас аҳд аҳлига ва уларнинг эътиқодига ғазабини сочиб, аламидан чиқади, муқаддас аҳддан тойганларни эса мукофотлайди. 31Унинг лашкари Худо халқининг қалъаси бўлмиш Маъбадга бостириб кириб, табаррук жойни ҳаром қилади. Улар кундалик қурбонликларни тўхтатиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарсани#11:31 …кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарсани… — 9:27 нинг охирги изоҳига қаранг. ўрнатишади. 32Шоҳ ширин сўзлар билан аҳддан тойганларнинг кўнглини овлаб, уларни ўз томонига оғдириб олади. Худога содиқ қолганлар эса бор кучлари билан унга қаршилик кўрсатадилар. 33Халқ орасидаги доно йўлбошчилар одамларга оқилона панд–насиҳатлар беришади. Аммо кўп ўтмай уларнинг айримлари қиличдан ўтказилади, айримлари тириклайин оловда куйдирилади, айримлари зиндонга ташланади, уларнинг мол–мулки тортиб олинади. 34Қувғин пайтида уларга озгина ёрдам тегади. Бироқ сафларига баъзи бир риёкор одамлар кириб олишади. 35Қувғин пайтида айрим доно кишилар азоб чекадилар. Бироқ бу азоблар орқали Худо уларни охирзамон вақтига тайёрлаб, тозалаб поклайди, чунки белгиланган вақт ҳали ҳам келмаган бўлади.
36Сурия шоҳи хоҳлаганини қилади. Ўзини юксалтириб, худолардан устун қўяди. Энг буюк Худога қарши гапириб, куфр кетади. Худо белгилаб қўйган ғазаб даври тугагунига қадар муваффақият қозонади. Бироқ Худо Ўз режасини албатта амалга оширади. 37Сурия шоҳи ота–боболари сиғинган худоларни ҳамда аёллар яхши кўрадиган худони#11:37 аёллар яхши кўрадиган худо — худо Таммуз назарда тутилган бўлиши мумкин. Бу худо Адонис ва Осирис номлари билан ҳам юритилади. Одамлар, бу худо аёлларни серпушт қилади, деб ишонар эдилар (Ҳизқиёл 8:14 га қаранг). писанд қилмайди. Ўзини юксалтириб, биронта худони назарига илмайди. 38Буларнинг ўрнига у қалъаларни ҳимоя қилувчи худони#11:38 қалъаларни ҳимоя қилувчи худо — худо Зевс ҳақида айтилаётган бўлиши мумкин. улуғлайди. Ота–боболари топинмаган бу худога у олтин, кумуш, жавоҳир ва қимматбаҳо совғаларни назр қилади. 39Ўзга юрт худосининг ҳомийлиги билан қалъаларини ҳимоя қилади. Уни ҳақиқий ҳукмдор деб билганларга иззат–эҳтиром билдириб, юқори мансабларга кўтаради. Бундай одамларга ерларни мукофот сифатида бўлиб беради.
40Охирзамон вақтида Миср шоҳи Сурия шоҳига ҳужум қилади. Аммо Сурия шоҳи жанг аравалари, чавандозлари ва талай кемалари билан унга қаршилик кўрсатиб, тошқин сувлар каби кўп шоҳликларни босиб олади. 41У гўзал Исроил ўлкасини ҳам забт этиб, минглаб халқларнинг бошига етади. Аммо Эдом ҳамда Мўаб халқлари ва Оммон#11:41 …Эдом…Мўаб…Оммон… — Эдом Ўлик денгизнинг жанубида, Мўаб Ўлик денгизнинг шарқида, Оммон Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган юртлар эди. халқининг асосий қисми Сурия шоҳининг чангалидан қочиб қутулади. 42Кўплаб шоҳликлар, шулар қатори, Миср ҳам Сурия истилоси остида қолади. 43Сурия шоҳи Мисрнинг олтину кумуш хазиналарига ва барча бойликларига эгалик қилади. Ливияликлар билан Ҳабашистонликлар#11:43 Ҳабашистонликлар — ибронийча матнда Кушликлар. Куш деган жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. ҳам унга қарам бўладилар. 44Бироқ шарқ ва шимолдан келган нохуш хабарлар Сурия шоҳини ваҳимага солади. Бу хабарлардан дарғазаб бўлган шоҳ йўлга отланиб, кўп одамларни қириб ташлайди. 45Сўнг денгиз ва гўзал муқаддас тоғ орасидаги ерларга бориб, у ерда шоҳона чодирларини тикади. Аммо ўша жойда жон беради, унга ёрдам берадиган ҳеч ким бўлмайди.”
Currently Selected:
Дониёр 11: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: