YouVersion Logo
Search Icon

Колосаликлар 2

2
2–БОБ
1Мен сизлар учун, шунингдек, Лаодикия шаҳридагилар#2:1 Лаодикия шаҳри — Колоса шаҳридан қарийб 17 километр ғарбда жойлашган. ҳамда мени шахсан кўрмаган имонлиларнинг ҳаммаси учун нақадар зўр ғайрат билан меҳнат қилаётганимни билишингизни истайман. 2Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат ришталари сизларни бирлаштирсин, Худонинг сири — Масиҳ#2:2 Худонинг сири — Масиҳ — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Отамиз Худонинг ва Масиҳнинг сири. 1:25-27 га қаранг. ҳақида чуқур ва бой тушунчага эга бўлинг. 3Чунки донолик ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир. 4Ҳеч ким сизларни тилёғламалик билан йўлдан оздирмасин деб, мен сизларга шуларни айтяпман. 5Гарчи мен жисман сизларнинг орангизда бўлмасам ҳам, хаёлан сиз билан биргаман. Сизларнинг тартиб–интизомингиз ва Масиҳга бўлган соғлом имонингизни кўриб севиняпман.
Масиҳ ато қиладиган янги ҳаёт
6Сизлар Исо Масиҳни Раббимиз деб қабул қилган экансизлар, доимо У кўрсатган йўлдан юраверинг. 7Олган таълимотингизга мувофиқ, Масиҳда томир ёйиб, қарор топинг. Имонингизда қаттиқ туринг, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин. 8Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким фалсафа ва қуруқ сафсаталар билан сизларни аврамасин. Бундай гаплар Масиҳга эмас, балки инсонларнинг анъанасига, дунёнинг хурофий кучларига#2:8 дунёнинг хурофий кучлари — шу бобнинг 20-23–оятларига ва Галатияликлар 4:3, 8-10 га қаранг. асосланади. 9Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла–тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир. 10Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаётингиз тўла–тўкис, чунки У ҳар қандай куч ва ҳокимиятдан устундир. 11Масиҳ орқали сизлар суннат қилиндингиз, бу жисмоний суннат#2:11 жисмоний суннат — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:1-14 га қаранг). Суннат яҳудийларнинг Худога содиқлигини ва Унинг танлаган халқига тегишли эканини кўрсатади. эмас, балки Масиҳ орқали қилинадиган суннат, яъни гуноҳкор табиатнинг кесиб ташланишидир. 12Сувга чўмдирилиш орқали Масиҳ билан бирга кўмилдингиз. Масиҳни ўликдан тирилтирган Худонинг қудратига бўлган имонингиз туфайли Масиҳ билан бирга тирилдингиз. 13Илгари сизлар суннатсиз#2:13 суннатсиз — мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Колосаликларнинг Исо Масиҳга имон келтирмасларидан олдинги руҳий ҳолатини кўрсатади., гуноҳга ботган бўлиб, руҳан ўлик эдингизлар. Энди эса Худо барча гуноҳларингизни кечириб, сизларни Масиҳ билан бирга тирилтирди. 14Бизга қарши ёзилган айблов ҳукмини Худо бекор қилди, яъни ўша ҳукмни хочга михлаб, кучдан қолдирди. 15Ўша хоч орқали коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозониб, уларни қуролсизлантирди. Ўзининг ғолибона юришида#2:15 Ўзининг ғолибона юриши — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз урушдан ғалаба билан қайтган Рим лашкарининг тантанали юришига нисбатан ҳам ишлатилган. Рим лашкарбошиси урушдан қайтиб келганда, Рим шаҳрининг кўчалари бўйлаб лашкари билан тантанали юриш қилар эди. Асир олинган душманлар эса ҳамманинг кўзи олдида уларнинг ортидан юрарди. Павлус бу ўринда мана шу ибора билан Исо Масиҳнинг шайтон ва унинг шоҳлиги устидан бўлган ғалабасини тасвирлайди. уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди.
16Шунинг учун егулик–ичгулик, диний байрамлар, янги ой шодиёналари ёки Шаббат куни хусусида ҳеч ким сизларга қонун–қоида чиқармасин. 17Ўша урф–одатлар келажакнинг шарпасигина, холос, аммо ҳақиқий ҳаёт Масиҳдадир. 18Шундай экан, диндорликка берилиб, ўзини мўминликка соладиганлар, фаришталарга сиғинадиганлар сизларни камситса, эътибор берманглар. Улар кўрган ваҳийлари билан мақтанадиган, ақл–заковати билан мағрурланадиган одамлардир. 19Бундай кишилар Масиҳдан ажралган. Масиҳ — Ўз танаси, яъни жамоатнинг Бошидир. Мана шу Бошдан бутун бадан ҳаётбахш куч олиб, паю бўғинлар орқали ўзаро уланиб, Худонинг хоҳиши бўйича ўсади.
20Агар сизлар Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангизлар, дунёнинг хурофий кучлари учун ҳам ўлган бўласизлар. Ундай бўлса яна нимага бу дунёга қул бўлиб, 21“тегма”, “ема”, “ушлама” деган қонун–қоидаларга бўйсунасизлар?! 22Бу инсоний таълимотлар ва қоидалар ишлатилган сари йўқ бўлиб кетадиган нарсалар ҳақида–ку! 23Гарчи бу қоидалар келтириб чиқарган диндорлик, ўзини мўмин қилиб кўрсатиш, баданни қийнаш одамларга ҳикматдай туюлса–да, аслида улар шаҳвату нафсга бўлган иштиёқни кўпайтиради.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in