Амос 5
5
5–БОБ
Тавба–тазарруга даъват
1Эй Исроил халқи, мен сен ҳақингда айтаётган марсиямга қулоқ солгин:
2Бокира қиз Исроил талафот кўрди,
Энди у ҳеч қачон ўзини ўнглаб олмайди!
Ташлаб кетилган, у ўз юртида ағнаб ётади,
Унга туриш учун ҳеч ким ёрдам бермайди.
3Эгамиз Раббий шундай демоқда:
“Бир шаҳрингдан жангга чиққан мингта жангчидан
Юзтаси омон қолади.
Бошқа шаҳрингдан жангга чиққан юзта жангчидан
Ўнтаси омон қолади.”
4Исроил халқига Эгамиз шундай демоқда:
“Менга интилинглар, шунда яшайсизлар.
5Байтилга#5:5 Байтил — 3:14 нинг биринчи изоҳига қаранг. эса борманглар,
Гилгалга#5:5 Гилгал — 4:4 нинг иккинчи изоҳига қаранг. оёқ босманглар,
Бершеба#5:5 Бершеба — бу шаҳар Яҳудода, яъни жанубий шоҳликда жойлашган. Бершебада бир саждагоҳ бор эди. Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси ҳам зиёрат қилгани шу саждагоҳга келарди (8:14 га ва 4 Шоҳлар 23:8 га қаранг). томонга ўтиб юрманглар.
Ахир, Гилгал аҳолиси сургун қилинади,
Байтил буткул вайрон бўлади.”
6Эгамизга интилинг, шунда яшайсиз.
Акс ҳолда, эй Юсуф хонадони#5:6 Юсуф хонадони — Исроил, яъни шимолий шоҳлик назарда тутилган. Шимолий шоҳликнинг иккита асосий қабиласи — Эфрайим ва Манаше қабилалари Юсуфдан келиб чиққан эдилар.,
Сизга Худо оловдай ёпирилади,
Олов Байтилни ямлаб ютади.
Ёнғинни ўчирадиган одам бўлмайди.
7Эй адолатни заҳар ўтга айлантирганлар,
Ҳақиқатни ерга улоқтирганлар,
Сизнинг ҳолингизга вой!
8Парвин#5:8 Парвин — кичкина, ёрқин бурж. Парвин “Етти опа–сингил” деган ном билан ҳам танилган (юнон мифологиясига кўра, булар Атласнинг етти қизи бўлган). ва Ҳулкар#5:8 Ҳулкар — катта бурж бўлиб, бурждаги юлдузларнинг жойлашуви овчи шаклини ҳосил қилади. Ҳулкар Орион номи билан ҳам танилган. Юнон мифологиясига кўра, Орион овчи бўлган. юлдузларини яратган Эгамиздир,
У зулматни тонгги нурга айлантиради,
Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади,
Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади.
Эгамиздир Унинг номи.
9У кучлилар устига кулфат ёғдиради,
Қалъаларни кулфатга гирифтор қилади.
10Сизлар эса адолатли қозилардан нафратланасизлар,
Ҳақиқатни гапирувчилардан ҳазар қиласизлар.
11Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар.
Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар.
Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар.
12Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни,
Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни.
Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар,
Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар.
13Шунинг учун фаросатли одам бундай замонда сукут сақлайди,
Ахир, бу ёвуз замондир.
14Ёмонликнинг эмас,
Яхшиликнинг пайида бўлинглар,
Шунда яшайсизлар.
Парвардигори Олам — Эгамиз ҳам,
Ўзларингиз айтганингиздай сизлар билан бирга бўлади.
15Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг,
Маҳкамаларда#5:15 Маҳкамалар — ибронийча матнда Дарвоза. Қадимги пайтларда суд кенгаши кўпинча шаҳар, сарой ёки маъбад дарвозаси олдидаги очиқ майдонда ўтказиларди. адолат ўрнатинг.
Балки шунда, эй Юсуф наслидан#5:15 Юсуф насли — шу бобнинг 6–ояти изоҳига қаранг. омон қолганлар,
Парвардигори Олам — Эгамиз сизга илтифот қилар.
16Эй Исроил халқи, гуноҳларингиз туфайли
Раббий, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда:
“Ҳамма шаҳар майдонларида одамлар дод–фарёд кўтаришади,
Ҳамма кўчаларда «Вой жоним! Вой жоним!» дея йиғи–сиғи қилишади.
Деҳконларни аза тутиш учун чақиришади,
Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади#5:16 …Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади — қадимги Исроилда баъзан дафн маросимлари пайтида дод–фарёд қилиб, айтиб йиғлаш учун йиғичилар ёлланарди..
17Ҳар бир узумзордан фиғон эшитилади,
Ахир, Мен орангиздан ўтиб, сизларни жазолайман.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Эгамизнинг куни — зулмат куни
18Эгамизнинг кунини#5:18 Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. интизорлик билан кутганларнинг ҳолига вой!
Нега Эгамизнинг кунини кутяпсизлар?
Бу кун ёруғлик эмас, зулмат олиб келади–ку!
19Ўша куни сизлар гўё арслондан қочиб,
Айиққа дуч келган одамдай бўласизлар.
Ўша одам айиқдан ҳам қочиб, уйига келади,
Қўли билан деворга суянганда уни илон чақади.
20Наҳот тушунмасангиз?!
Эгамизнинг куни ёруғлик эмас,
Қоронғилик олиб келади–ку!
Ўша кун нурсиз, зулмат куни бўлади!
21Эгамиз шундай дейди:
“Эй Исроил халқи!
Мен маросимларингиздан нафратланаман,
Улардан ҳазар қиламан.
Муқаддас йиғинларингизни хуш кўрмайман.
22Менга қурбонликлар куйдирсангиз ҳам,
Дон назрларини атасангиз ҳам,
Мен уларни қабул қилмайман.
Семиз ҳайвонларингизни сўйиб,
Тинчлик қурбонликларини келтирсангиз ҳам,
Мен улардан рози бўлмайман.
23Бўлди, бас қилинг сершовқин ашулаларингизни,
Мен эшитмайман торингизнинг наволарини.
24Ундан кўра, сувдай оқсин адолат,
Тўхтовсиз дарёдай оқсин ҳақиқат.
25Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! 26-27Сизлар ўзингиз учун ясаган илоҳий шоҳингиз Сиккут ва юлдуз худоси Кивуннинг#5:26-27 …Сиккут…Кивун… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржимада …Мўлах…Райфон…. Сиккут ва Кивун Оссурия халқи сажда қилган худолар бўлган. тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Дамашқ ортидаги юртга#5:26-27 Дамашқ ортидаги юрт — 3:11 изоҳига қаранг. сургун қиламан. Қани энди туринглар! Худоларингизни кўтариб олиб кетинглар.” Эгамизнинг каломи шудир. Парвардигори Оламдир Унинг номи.
Currently Selected:
Амос 5: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: