2 Салоникаликлар 2
2
2–БОБ
Қабиҳ одам
1Раббимиз Исо Масиҳнинг келиши ва бизнинг У билан бирга бўладиган кунимиз ҳақида қуйидагиларни айтсак: биродарлар, сизлардан ўтиниб сўраймиз, 2Раббимиз келибди деган гаплар бошингизни айлантирмасин, сизларни хавотирга солмасин. Эҳтимол, бундай гаплар башорат орқали, бирор хабар ёки худди биз ёзган хатга ўхшаш бир хат орқали келиб чиққандир. 3Ҳеч ким сизларни ҳеч қандай усул билан алдамасин. Кўпчилик Худога қарши бош кўтармагунча ва қабиҳ одам келмагунча, ўша кун келмайди. Ўша одам ҳалокатга маҳкум қилинган. 4У ҳар қандай “худо” деб аталган ва сажда қилинган нарсага қарши чиқиб, ўзини улардан устун қўяди. Ҳаттоки, Худонинг Маъбадида ўтириб олиб, ўзини худо деб атайди.
5Сизлар билан бўлганимда шуларни айтганим эсингизда йўқми? 6Ўша қабиҳ одамни ҳозир нима тутиб турганини ўзингиз биласиз. Бу одам белгиланган вақтда зоҳир бўлади. 7Ҳа, қабиҳликнинг яширин кучи аллақачон ишга тушган. Бироқ бир зот бу кучни тийиб турибди. Ўша зот олиб ташлангандан кейин, 8қабиҳ одам ошкор қилинади. Уни Раббимиз Исо бир нафас билан ҳалок қилади. Раббимиз келганда, Ўз улуғворлигининг ёрқинлиги билан уни йўқ қилиб ташлайди. 9Ўша қабиҳ одам шайтоннинг кучи билан келади. Қудратини кўрсатиб, ҳар хил мўъжизаю ажойиботлар қилади. 10Ҳалок бўлаётганларни турли макр–ҳийлалар билан алдайди. Улар нажот берадиган ҳақиқатни рад қилганлари учун, уни севмаганлари учун ҳалок бўляптилар. 11Мана шунинг учун Худо уларни адаштирадиган бир кучга топшириб қўяди. Шунда улар ёлғонларга ишониб юраверадилар. 12Натижада, ҳақиқатга ишонмай, ёвузликдан завқ топганларнинг ҳаммаси ҳукм қилинади.
Имонингиз қатъий бўлсин
13Эй Эгамиз севган биродарлар! Сизлар учун ҳар доим Худога шукр қилишни бурч деб биламиз. Ахир, Муқаддас Руҳ кучи билан поклансин ва ҳақиқатга ишонсин деб, Худо сизларни бошиданоқ нажот учун танлаган эди. 14Раббимиз Исо Масиҳнинг улуғворлигидан баҳраманд бўлишингиз учун биз айтган Хушхабар орқали Худо сизларни чақирди. 15Шунинг учун, эй биродарлар, имонингиз қатъий бўлсин. Биз гапларимиз ва хатларимиз орқали сизларга ўргатган ҳақиқатни маҳкам тутинглар.
16Бизни севадиган, Ўз инояти билан бизга тенгсиз жасорат ва барқарор умид берган Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи 17сизларга далда берсин, ҳар бир қилган яхши ишингиз ва сўзингизда сизларга куч ато қилсин.
Currently Selected:
2 Салоникаликлар 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: