2 Коринфликлар 4
4
4–БОБ
Сопол идишлардаги улуғ хазинамиз
1Биз Худонинг марҳамати билан янги аҳднинг хизматкорлари бўлганимиз учун тушкунликка тушмаймиз. 2Аксинча, сирли ва уятли ишлар қилишдан, макр–ҳийла ишлатишдан бош тортиб, Худонинг каломини бузмай гапирамиз. Ҳақиқатни очиқ–ойдин айтиб, Худонинг ҳузурида ўзимизни бошқа одамларнинг ҳукмига топширамиз. 3Хушхабаримиз сирли, тўсиқ парда ортида тургандай бўлиб туюлса, у ҳалок бўладиганлар учун шундай туюлади.
4Бу дунёнинг худоси#4:4 Бу дунёнинг худоси — яъни шайтон. имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади. 5Биз ўзимиз ҳақимизда эмас, Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида ваъз қиламиз. Исонинг йўлида сизларнинг хизматкорларингизмиз. 6Худо дунёни яратганда Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди#4:6 …Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди — Ибтидо 1:3 га қаранг.. Энди У Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўз улуғворлигини бизга кўрсатди.
7Шундай ажойиб хазинани сопол идишлардай бўлган таналаримизда олиб юрибмиз. Шу орқали олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлиги кўриниб турибди. 8Биз ҳар томонлама жабрланиб эзиламиз, аммо синмаймиз. Кўнглимиз алағда бўлиб, мушкул аҳволга тушсак ҳам умидимизни йўқотмаймиз. 9Қувғинларга учраймиз, лекин Худо ҳеч қачон бизни ташлаб кетмайди. Бизни ерга йиқитадилар, аммо яксон қила олмайдилар.
10Исо Масиҳ ўлимга рўбарў бўлганидек, биз ҳам азоб–уқубат тортиб, ўлим таҳликасида яшаяпмиз, токи Исонинг ҳаёти бизнинг танамизда намоён бўлсин. 11Исо Масиҳга тегишли бўлганимиз учун биз доим ўлимга дучор бўляпмиз, токи Исонинг ҳаёти бизнинг фоний баданимизда намоён бўлсин. 12Шундай қилиб, ўлим хавфи остида яшашимиз сизларга абадий ҳаёт келтиради#4:12 …ўлим хавфи остида яшашимиз сизларга абадий ҳаёт келтиради — Павлус ўз хизмати давомида, бошқаларга Хушхабарни тарғиб қилиш йўлида кўп азоб чекканини назарда тутган (Ҳаворийлар 9:15-16, 2 Тимўтий 1:8-12 га қаранг). Исо Масиҳ Ўз фаолияти давомида бошқаларни Ўзидан устун қўйгани сари, Масиҳга ҳаётини бағишлаган Павлус ҳам Ундан ўрнак олиб, Хушхабар ва Масиҳ ҳақи азоб чекишга тайёр бўлган (Марк 10:45 га қаранг)..
13Муқаддас битикларда: “Ишонганим учун гапирдим”#4:13 Муаллиф бу ўринда Забур 115:1 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган., деб ёзилган. Бизда ҳам шундай имон бор, шунинг учун Хушхабар айтишни давом эттираверамиз. 14Биламизки, Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам Исога ўхшатиб тирилтиради ва сизлар билан бирга Ўзининг ҳузурига олиб киради. 15Бошимиздан ўтганларнинг ҳаммаси сизларнинг манфаатингиз учун юз берган. Худонинг инояти кўпдан–кўп одамлар орасида ёйилар экан, Худога янада кўп одамлар шукур айтади ва бундан Унга янада кўпроқ шон–шуҳрат келади.
16Шунинг учун ҳам умидимизни йўқотмаймиз. Тўғри, бу фоний баданимиз хазон бўляпти, аммо биз руҳан янгиланиб боряпмиз. 17Бизнинг ўткинчи, енгил азоб–уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради. 18Ахир, биз кўринадиган нарсаларга эмас, балки кўринмайдиган нарсаларга кўз тикканмиз. Кўринадиган нарсалар ўтиб кетади, кўринмайдиганлари эса мангудир!
Currently Selected:
2 Коринфликлар 4: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: