2 Коринфликлар 1
1
1–БОБ
Дуойи салом
1Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан ва биродаримиз Тимўтийдан#1:1 Тимўтий — 1 Коринфликлар 4:17 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига ҳамда Ахая вилоятидаги#1:1 Ахая вилояти — Рим империясига қарашли вилоят бўлиб, пойтахти Коринф шаҳри эди. барча Худонинг азизларига салом! 2Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга инояту тинчлик ато қилсин.
Тасалли манбаи — Худо
3Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин! 4Ҳар хил азоб–уқубатларга учраганимизда, Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз. 5Масиҳга ўхшаб биз қанчалик кўп азоб чексак, Худо бизга Масиҳ орқали шунчалик кўп тасалли беради. 6Биз азоб–уқубатларга дучор бўлаётган эканмиз, сизлар тасалли ва нажот топишингиз учундир. Биз тасалли топаётган бўлсак, бу ҳам сизлар тасалли топишингиз учундир, токи сизлар ҳам бизга ўхшаб азоб–уқубатларга учраганингизда бардош бера олинг. 7Сизлар нафақат азоб–уқубатларимизга, балки тасаллимизга ҳам шерик бўлишингизга ҳеч шубҳамиз йўқ.
8Эй биродарлар, биз шуни истар эдикки, сизлар Асия вилоятидаги биз чеккан азоблардан бехабар қолманглар. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмас даражада азоб–уқубат тортдик, ҳатто тирик қолишдан ҳам умидимизни узган эдик. 9Ўлим муқаррар эканлигига амин бўлган эдик. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ўзимизга эмас, балки ўликларни тирилтирадиган Худога умид боғлашимиз учун содир бўлди. 10Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, Худо бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз. 11Сизлар ҳам ибодатларингиз орқали бизнинг фаолиятимизга шерик бўляпсизлар. Буни кўриб, кўпчилик биз учун Худога шукр айтади, чунки уларнинг биз учун қилган илтижолари натижасида Худо бизга илтифот кўрсатди.
Павлуснинг сафар режалари ўзгаради
12Виждонимиз гувоҳлик бериб турибди, биз бу дунёда, айниқса сизлар билан бўлган муносабатимизда Худо ато қилган соддалик ва самимийлик билан иш тутдик. Биз дунёвий доноликка эмас, балки Худонинг иноятига таяниб ҳаракат қилдик. Фахрланишимизнинг сабаби ана ўшадир.
13-14Сизлар ўқиб, тушуна оладиганлардан бошқа ҳеч нарса ёзмаймиз. Сизлар ҳозир бизни қисман бўлса–да, тушунасизлар. Умид қиламанки, бир кун келиб, сизлар қуйидагини тўла англаб оласиз: биз сизлардан қандай фахрлансак, сизлар ҳам Раббимиз Исо келадиган кунда биздан шундай фахрлана оласизлар.
15Юқорида айтиб ўтганларимнинг тўғрилигига ишонганим учун мени икки марта кўриб, хурсанд бўлиб қолинглар деган ниятда сизларнинг олдингизга бормоқчи эдим. 16Македонияга бораётганимда сизларнинг олдингизга кириб ўтиш, қайтишда ҳам сизларни кўриб кетиш ниятим бор эди#1:16 …ниятим бор эди — Павлуснинг Коринфга қилган сафарлари ҳақида батафсил маълумот қолмаган. Баъзи олимлар Павлуснинг сафарлари ҳақида қуйидагича мулоҳаза қиладилар: Павлус Коринфдаги жамоатга асос солган (Ҳаворийлар 18:1-11 га қаранг). Шундан кейин Павлус яна бир бор Коринфга борган (12:14, 13:1 га қаранг). Ана шу иккинчи сафари пайтида ёки ундан олдин ёзган мактубида (1 Коринфликлар 5:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг) Павлус Коринфликларга, сизларни яна кўриш ниятим бор, деб айтган эди. Шунинг учун Павлус Македонияга кетаётганда ва у ердан қайтаётганда Коринфда тўхтаб ўтишни режалаштирди. Аммо кейинчалик Коринф жамоатидаги муаммолар ҳақида эшитгандан сўнг, Македонияга кетаётганда Коринфга кирмасликка қарор қилди. Павлус, Коринфликлар билан кўришганимда орамизга совуқчилик тушмасин деб, уларга ўзларининг муаммоларини ҳал қилишга вақт бермоқчи бўлганди (1:23, 13:1-10 га қаранг). У Эфесда бўлганда Коринфликларга мактубни (яъни “1 Коринфликлар” мактубини) ёзиб, уларга ўша муаммоларни ечиш ҳақида маслаҳат берган. Павлус ўша мактубида режалари ўзгаргани, Коринфга фақат Македониядан қайтаётганда кириб ўтишини айтиб ўтган (1 Коринфликлар 16:5-9 га қаранг). Павлуснинг ўзгарган режаларини Коринфдаги рақиблари унга қарши ишлатган. Улар бошқаларда Павлус ҳақида салбий таассурот қолдириш ниятида Павлусни ишончсиз, сўзида турмайдиган одам, деб айтганлар. Павлус Македонияга боргандан кейин, Коринфда бўлаётган воқеалар ҳақида ва Коринфликлар унинг мактубига (яъни “1 Коринфликлар” мактубига) қандай муносабат билдирганларини Титусдан эшитгач, Коринфликларга яна бир мактубни (яъни “2 Коринфликлар” мактубини) ёзган (7:5-9 га қаранг).. Шундай қилиб, Яҳудияга#1:16 …Яҳудияга… — Қуддусдаги масиҳийларга моддий ёрдам бериш учун Павлус назр йиғишни режалаштирган эди (1 Коринфликлар 16:1 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). кетишимда йўлда учраши мумкин бўлган эҳтиёжларимни қондириб, кузатиб қўярдингизлар.
17Шундай режаларим бор эди. Ўша режалар амалга ошмаса, енгилтаклик билан иш тутган бўламанми?! Ёки мен режа қилаётган пайтда гоҳ “ҳа”, гоҳ “йўқ” дейдиган, бетайин одамга ўхшайманми?! 18Худо ишончлидир, шунинг учун сизларга етказган хабаримиз ҳам ҳеч ўзгармайди. 19Силас#1:19 Силас — юнонча матнда бу исмнинг бошқа варианти Силванус. Силас илк жамоатнинг етакчиси бўлиб, ҳаворий Павлуснинг Хушхабар ёйиш мақсадида қилган иккинчи сафарида унга ҳамроҳ эди (Ҳаворийлар 15:22, 32, 36-41 га қаранг)., Тимўтий ва мен сизларга Худонинг Ўғли — Исо Масиҳ ҳақида айтганмиз. Исо Масиҳ ўзгарувчан эмас. У доимо садоқатлидир. 20Исо Масиҳ орқали Худо Ўз ваъдаларини бажаради, шунинг учун биз ҳам Исо Масиҳ орқали Худони улуғлаб, “Омин, илойим шундай бўлсин”, деймиз. 21Худонинг Ўзи бизни ҳам, сизларни ҳам Исо Масиҳга бўлган имонимизда мустаҳкам қилади. У бизни Ўзи учун танлаб олди. 22Бизга Ўз муҳрини босиб, келажакдаги қут–баракаларнинг кафили сифатида Муқаддас Руҳни берди. 23Худо шоҳид, ўз жоним ҳақи айтяпман, сизларни аяганим учун ҳануз Коринфга бормадим. 24Биз сизларнинг имонингиз устидан ҳукмдормиз, демоқчи эмасман, чунки сизлар имонда маҳкам турибсизлар. Хизмат қилишимиздан мақсад қувончингизни кўпайтиришдир.
Currently Selected:
2 Коринфликлар 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020