YouVersion Logo
Search Icon

1 Коринфликлар 8

8
8–БОБ
Бутга келтирилган қурбонлик гўшти масаласи
1Бутга келтирилган қурбонлик гўшти#8:1 Бутга келтирилган қурбонлик гўшти — ўша пайтларда бозорларда асосан бутларга қурбонлик қилинган ҳайвонларнинг гўшти сотиларди. Шунингдек, бутларга қурбонлик келтирган одамлар дўстларини меҳмонга чақириб, қурбонлик гўштидан тайёрланган таомни бирга баҳам кўрардилар (шу бобнинг 10–оятига қаранг). Баъзи масиҳийлар бундай гўштдан ейишни гуноҳ, бутпарастлик деб билардилар. Бошқа бир масиҳийлар эса бундай гўштдан ейишни гуноҳ, деб ҳисобламасдилар. Яна 10:23-32 га қаранг. масаласига келсак. Ўзингиз айтганингиздек, ҳаммамиз бу ҳақдаги ҳақиқатни биламиз. Аммо билим одамни шишинтиради, меҳр–муҳаббатли инсон эса ўзгаларнинг манфаатини кўзда тутади. 2Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган. 3Ким Худони яхши кўрса, Худо уни таниб–билади.
4Энди бутга келтирилган қурбонлик гўштини ейиш масаласига келсак, биз шуни биламизки, дунёда бут ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа Худо йўқ. 5Гарчи еру кўкда худо деб аталган нарсалар кўп бўлса–да (ҳақиқатан, бунақа “худолар” ва “раббийлар” жуда кўп), 6биз учун биргина Отамиз Худо бор. У бутун мавжудотнинг Яратувчисидир ва биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Бутун мавжудот Масиҳ орқали вужудга келган ва биз У орқали яшаймиз. 7Аммо ҳамма ҳам буларни билмайди. Орангизда баъзилар “бутлар бор” деган фикрга шунчалик ўрганиб қолганки, бутларга келтирилган қурбонлик гўштини еганда уларнинг виждони қийналади, чунки улар бундай гўшт ейишни ҳали ҳам бутларга сажда қилиш деб билади. 8Озиқ–овқат бизни Худога яқинлаштира олмайди. Ахир, емасак ҳам бирор нарса йўқотмаймиз, есак ҳам бирор фойда кўрмаймиз.
9Фақат эҳтиёт бўлинг, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушишига сабаб бўлмасин. 10Масалан, сен билимли одам, бутхонада таом еб ўтирибсан, дейлик. Бу масалада иккиланиб турган биродаринг сени кўриб қолади. Бундан кейин у бутга келтирилган қурбонлик гўштидан ейишга мойил бўлмайдими?! 11Ўша заиф биродаринг учун Масиҳ ўлган, сен эса уни ўз билиминг туфайли ҳалокатга йўлиқтирасан. 12Шундай қилиб, иккиланиб турган биродарингни васвасага солиб, унга қарши гуноҳ қилсанг, Масиҳга қарши гуноҳ қилган бўласан. 13Агар бирор овқатни ейишим биродаримнинг гуноҳ қилишига сабаб бўлса, уни васвасага солмаслик учун энди мен умрбод ўша овқатни емайман.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in