1 Коринфликлар 1
1
1–БОБ
Дуойи салом
1Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлиш учун даъват қилинган мен — Павлусдан ва биродаримиз Состенисдан#1:1 Состенис — Ҳаворийлар 18:17 да айтиб ўтилган киши бўлиши мумкин. 2Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига салом! Худо сизларни Ўзининг азиз халқи бўлишга даъват қилиб, Исо Масиҳ орқали Ўзи учун ажратиб олган. Шундай қилиб, ҳар ерда Раббимиз Исо Масиҳга сажда қилаётганларнинг қаторига қўшилдингиз. Исо Масиҳ уларнинг ҳам, бизнинг ҳам Раббимиздир.
3Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга инояту тинчлик ато этсин.
Худонинг кўрсатган илтифоти
4Худойим сизларга Исо Масиҳ орқали Ўз иноятини берди. Шу боис доимо Худойимга сизлар учун шукур айтаман. 5Исо Масиҳ орқали Худо сизларни ҳар қандай каломда моҳир, илму маърифатда бой қилди. 6Шу тариқа мен сизларга айтган Масиҳ ҳақидаги хабар ҳақиқат эканлиги исботланди. 7Мана энди Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини интизорлик билан кутар экансиз, Муқаддас Руҳ берадиган инъомлардан бенасиб эмассизлар. 8Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда сизлар айбсиз бўлишингиз учун Худо сизларни охиригача қўллаб–қувватлайди. 9Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқот қилишга чорлаган Худо садоқатлидир.
Имонлилар жамоатидаги низолар
10Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга илтижо қиламан: ҳаммангиз ўзаро аҳил яшанглар. Орангизда низоларга йўл қўймай, фикр–хаёлда тамомила якдил бўлинглар. 11Зеро, эй биродарларим, сизларнинг орангизда жанжаллар борлиги ҳақида опамиз#1:11 опамиз — уларнинг туғишган опаси эмас, имонли аёлларга шундай мурожаат қилинган. Хлоиснинг хонадонидагилар менга хабар беришди. 12Мен қуйидагиларни назарда тутяпман: орангизда баъзилар: “Мен Павлуснинг шогирдиман”, яна баъзилар эса: “Мен Аполлоснинг#1:12 Аполлос — Ҳаворийлар 18:24-19:1 га қаранг. шогирдиман”, яна бошқалар: “Мен Бутруснинг#1:12 Бутрус — юнонча матнда Кифас, Бутруснинг орамийча исми (Юҳанно 1:42 га қаранг). шогирдиман”, яна бир хил одамлар: “Мен Масиҳнинг шогирдиман”, деб айтаётган эмиш. 13Нима, Масиҳ бўлинганми? Ёки сизлар учун Павлус хочга михланганми? Наҳотки Павлуснинг номи билан сувга чўмдирилган бўлсангиз?! 14Худога шукурки, мен сизларнинг орангиздан Криспус ва Гаюсдан бошқа ҳеч кимни сувга чўмдирмадим. 15Ҳеч ким: “Мен Павлуснинг номи билан чўмдирилганман”, дея олмайди. 16Тўғри, мен Стефанаснинг уй аҳлини ҳам сувга чўмдирган эдим, аммо булардан бошқа ҳеч бир одамни сувга чўмдирганим эсимда йўқ. 17Зотан, Масиҳ мени, одамларни сувга чўмдирсин деб эмас, балки Хушхабарни ёйсин деб юборди. Менга бу Хушхабарни инсонларга оид бўлган донолик билан ёйиш буюрилмади. Бўлмаса, Масиҳнинг хочдаги ўлими ҳақидаги хабарнинг кучи йўқолган бўларди.
Масиҳ — Худонинг ҳикмати ва қудрати
18Хоч ҳақидаги бу хабар ҳалок бўлаётганларга телбаликдай туюлади. Аммо биз — нажот топаётганлар учун эса у Худонинг қудратидир. 19Ахир, Муқаддас битикларда ёзилган–ку:
“Мен доноларни донолигидан маҳрум қиламан,
Идроклиларни идрокидан айираман.”#1:19 Муаллиф бу ўринда Ишаё 29:14 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
20Донолар қани? Тафсирчилар ва бу дунёнинг файласуфлари қаерда? Худо бу дунёнинг ҳикматини ақлсизликка айлантирди–ку, ахир! 21Модомики, Худонинг ҳикмати бўйича бу дунё ўз ақл–заковати билан Худони таниб–билмаган экан, тентакликдай туюлган хабарга ишонганларни Худо қутқаришни лозим кўрди. 22Мана, яҳудийлар мўъжизалар талаб қиладилар, юнонлар эса донолик пайида юрадилар. 23Биз эса фақат хочга михланган Масиҳ#1:23 хочга михланган Масиҳ — Масиҳ унвонини яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг). Хочдаги ўлим энг шармандали ўлим эди (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХОЧ сўзига қаранг). Яҳудийлар ёғочга осилган одамни Худо лаънатлаган деб ҳисоблашарди (Қонунлар 21:23, Галатияликлар 3:13 га қаранг). Мана шу сабабларга кўра, кўп яҳудийлар (илгари Павлуснинг ўзи ҳам) “Исога ваъда қилинган Қутқарувчи” деган ҳақиқатни Худога шак келтириш деб билганлар. Ғайрияҳудийлар учун эса одамзоднинг Қутқарувчиси Ўз душманларининг қўлида жон бергани, айниқса, мана шундай шармандали ҳолатда ўлгани умуман ақлга сиғмайдиган ҳодиса эди. ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар#1:23 ғайрияҳудийлар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида юнонлар (шу бобнинг 24–ояти изоҳига қаранг). учун телбаликдир. 24Бироқ Худо даъват қилган яҳудий ва ғайрияҳудийлар#1:24 ғайрияҳудийлар — юнонча матнда юнонлар. Ўша даврда юнонлар сўзи нафақат миллати юнон бўлган, балки юнон тилида сўзлашувчи, юнон урф–одатларига риоя қилувчи одамларга нисбатан ҳам ишлатилган. учун Масиҳ хочи Худонинг қудрати ва ҳикматидир. 25Зеро, Худонинг “ақлсизлиги” инсон донолигидан устундир, Худонинг “заифлиги” инсон қудратидан кучлироқдир.
26Эй биродарларим, Худо сизларни даъват қилганда қандай одам эдингизлар, бир эсга олинг–чи! Инсоний нуқтаи назардан қараганда, орангизда доно, қудратли ёки олижаноблар кўп эмасди. 27Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. У қудратлиларни шарманда қилиш учун дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади. 28Дунёдаги эътиборли ҳисобланганлар арзимас бўлиб қолсин деб, Худо бу дунёдаги эътиборсиз ва камситилган, яъни аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади. 29Шундай қилиб, ҳеч бир инсон Худонинг олдида мақтана олмайди. 30Исо Масиҳ орқали Худо бизга янги ҳаёт ато этиб, У орқали доноликка эга бўлганимизни намоён қилди. Биз Масиҳнинг шарофати билан оқланиб, гуноҳдан халос бўлдик, Худонинг азиз халқи бўлдик. 31Шундай қилиб, Муқаддас битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин#1:31 …ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин — Еремиё 9:23-24 га қаранг..
Currently Selected:
1 Коринфликлар 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: