1
Саҳрода 13:30
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Омолек халқи — Нагав чўлида, Хет, Ёбус ва Амор халқлари — қирларда, Канъон халқи эса Ўрта ер денгизи қирғоқларида ва Иордан дарёси бўйларида истиқомат қилишар экан.
Compare
Explore Саҳрода 13:30
2
Саҳрода 13:33
Шундай қилиб, улар ўзлари кўриб келган юрт тўғрисида Исроил халқи орасида бўлмағур миш–мишлар тарқата бошлашди: “Биз кўриб келган юрт у ерда яшашга борадиганларни ютиб юборар экан. Ўша юртдаги ҳамма одамлар дев қомат экан.
Explore Саҳрода 13:33
3
Саҳрода 13:31
Холиб Мусонинг рўпарасида турган халқни тинчлантириб: — Бўла қолинглар, ўша юртга ҳужум қилиб, уни эгаллаб олайлик. Ўша юртни босиб олишга албатта кучимиз етади, — деди.
Explore Саҳрода 13:31
4
Саҳрода 13:32
Лекин Холиб билан бирга борганлар: — У халққа бас кела олармидик?! Улар биздан кучлироқ–ку! — дейишди.
Explore Саҳрода 13:32
5
Саҳрода 13:27
Порон чўлидаги Кадешга — Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига келишди. Уларга кўрган–билганларини айтиб, ўша юртнинг меваларини кўрсатишди.
Explore Саҳрода 13:27
6
Саҳрода 13:28
Улар Мусога шундай деб айтишди: — Сиз бизни юборган юртга бордик, у ерда чиндан ҳам сут ва асал оқиб ётибди. Мана бу мевалар ўша ердан.
Explore Саҳрода 13:28
7
Саҳрода 13:29
Лекин у ернинг халқлари кучли, шаҳарлари мустаҳкам ва ниҳоятда улкан экан. Биз у ерда ҳатто Оноқ авлодини ҳам кўрдик!
Explore Саҳрода 13:29
8
Саҳрода 13:26
Ниҳоят, улар юртни кўриб чиқиб, қирқинчи куни қайтишди.
Explore Саҳрода 13:26
Home
Bible
Plans
Videos