Солиққа тўланадиган тангани Менга кўрсатинглар.
Улар Исога бир динор келтирдилар.
— Бу сурат ва ёзув кимники? — деб сўради Исо.
— Қайсарники, — деб жавоб берди улар.
— Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди Исо.