Олдин қанча ғишт қуйишган бўлса, бундан кейин ҳам шунча ғишт қуйишга мажбур қилинглар. Ғишт қуйиш миқдорини ҳеч ҳам камайтирманглар. Улар дангаса халқ. Шунинг учун улар, ижозат беринг, бориб, Худойимизга қурбонликлар келтирайлик, деб нола қилишяпти. Уларни шунақанги ишлатингларки, иш билан қаттиқ банд бўлиб, беҳуда гапларга қулоқ солишмасин.”