Эгамиз Мусога амр берди:
— Фиръавннинг ҳузурига бор! Мен, мўъжизаларимни уларнинг орасида кўрсатай деб, фиръавнни ва унинг аъёнлари юрагини тош қилиб қўйдим. Мисрликларни масхара қилдим, уларга мўъжизалар кўрсатдим. Энди сизлар болаларингизга, набираларингизга буларни айтиб берасизлар деб, шу ишларни қилдим. Ана шунда Эгангиз Мен эканлигимни ҳаммаларингиз билиб оласизлар.