1
Қонунлар 4:29
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Аммо у ерда Эгангиз Худога юз бурсангиз, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Уни изласангиз, топасизлар.
Compare
Explore Қонунлар 4:29
2
Қонунлар 4:31
Ўшанда У сизларни тарк этмайди, йўқ қилмайди, ота–боболарингиз билан қасам ичиб қилган аҳдини унутмайди. Эгангиз Худо раҳмдил Худодир.
Explore Қонунлар 4:31
3
Қонунлар 4:24
Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир.
Explore Қонунлар 4:24
4
Қонунлар 4:9
Фақат ҳушёр бўлинглар. Кўзларингиз билан кўрганларингизни унутмай, бир умр юрагингизда сақланглар. Буларни ўғилларингизга, невара–чевараларингизга ҳам айтиб беринглар.
Explore Қонунлар 4:9
5
Қонунлар 4:39
Эгамиз еру самодаги Худодир, Ундан бошқа Худо йўқдир. Шуни бугун тан олиб, доимо юрагингизда сақланг.
Explore Қонунлар 4:39
6
Қонунлар 4:7
Эгамиз Худога ҳар сафар илтижо қилганимизда У бизга яқиндир. Қайси буюк халқнинг шундай худоси бор?!
Explore Қонунлар 4:7
7
Қонунлар 4:30
Кулфатда қолганингизда, бошингизга кўргиликлар тушганда, охири Эгангиз Худога қайтасизлар, Унинг сўзига қулоқ соласизлар.
Explore Қонунлар 4:30
8
Қонунлар 4:2
Мен сизларга айтаётган амрларга ҳеч нарса қўшманглар, ҳеч нарса олиб ҳам ташламанглар. Мен сизларга бераётган Эгангиз Худонинг амрларига риоя қилинглар.
Explore Қонунлар 4:2
Home
Bible
Plans
Videos