1
2 Коринфликлар 4:18
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Ахир, биз кўринадиган нарсаларга эмас, балки кўринмайдиган нарсаларга кўз тикканмиз. Кўринадиган нарсалар ўтиб кетади, кўринмайдиганлари эса мангудир!
Compare
Explore 2 Коринфликлар 4:18
2
2 Коринфликлар 4:16-17
Шунинг учун ҳам умидимизни йўқотмаймиз. Тўғри, бу фоний баданимиз хазон бўляпти, аммо биз руҳан янгиланиб боряпмиз. Бизнинг ўткинчи, енгил азоб–уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради.
Explore 2 Коринфликлар 4:16-17
3
2 Коринфликлар 4:8-9
Биз ҳар томонлама жабрланиб эзиламиз, аммо синмаймиз. Кўнглимиз алағда бўлиб, мушкул аҳволга тушсак ҳам умидимизни йўқотмаймиз. Қувғинларга учраймиз, лекин Худо ҳеч қачон бизни ташлаб кетмайди. Бизни ерга йиқитадилар, аммо яксон қила олмайдилар.
Explore 2 Коринфликлар 4:8-9
4
2 Коринфликлар 4:7
Шундай ажойиб хазинани сопол идишлардай бўлган таналаримизда олиб юрибмиз. Шу орқали олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлиги кўриниб турибди.
Explore 2 Коринфликлар 4:7
5
2 Коринфликлар 4:4
Бу дунёнинг худоси имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади.
Explore 2 Коринфликлар 4:4
6
2 Коринфликлар 4:6
Худо дунёни яратганда Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди. Энди У Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўз улуғворлигини бизга кўрсатди.
Explore 2 Коринфликлар 4:6
Home
Bible
Plans
Videos