Худога шукур! Худо бизга Масиҳнинг тантанали юришида иштирок этишни насиб қилди. Атирнинг ҳиди қандай таралса, худди шу сингари, ҳар ерда ва ҳар доим Худо биз орқали Ўзи ҳақидаги хабарни тарқатмоқда. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни ёяр эканмиз, биз нажот топадиганлар орасида ҳам, ҳалок бўладиганлар орасида ҳам Худога хуш келадиган тутатқи назрининг ҳидига ўхшаймиз.