1
1 Тимўтий 2:5-6
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Зеро, ҳаммамизга маълумки, Худо ягонадир, Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир. У Ўзи инсон эди Ва бутун инсониятни қутқариш учун Ўз жонини фидо қилди.
Compare
Explore 1 Тимўтий 2:5-6
2
1 Тимўтий 2:1-2
Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. Тақводор, обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар.
Explore 1 Тимўтий 2:1-2
3
1 Тимўтий 2:8-10
Эркаклар ҳамма жойда қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар. Улар ғазаб ва низодан йироқ бўлсинлар. Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар. Художўй хотинларга муносиб хайрли ишлар билан ўзларига зеб берсинлар.
Explore 1 Тимўтий 2:8-10
Home
Bible
Plans
Videos