Бутга келтирилган қурбонлик гўшти масаласига келсак. Ўзингиз айтганингиздек, ҳаммамиз бу ҳақдаги ҳақиқатни биламиз. Аммо билим одамни шишинтиради, меҳр–муҳаббатли инсон эса ўзгаларнинг манфаатини кўзда тутади. Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган.