Марк 12
12
12–БОБ
Ёвуз боғбонлар ҳақида масал
1Исо халққа масаллар орқали сўзлай бошлади:
“Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқиш чуқурини#12:1 узум сиқиш чуқури — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди.
2Йиғим–терим мавсумида, узумзор ҳосилидан тегишли улушини олиш учун ўша одам хизматкорини боғбонлар олдига юборибди. 3Боғбонлар эса уни тутиб олишибди, калтаклаб, қуп–қуруқ қайтариб юборишибди. 4Узумзор эгаси яна бошқа бир хизматкорини уларнинг олдига юборибди. Улар бунисини ҳам бошига уриб, ҳақорат қилибдилар#12:4 Улар бунисини ҳам бошига уриб, ҳақорат қилибдилар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида унга тош отиб, бошини яраладилар ва ҳақоратлаб, жўнатиб юбордилар.. 5Яна бошқасини йўллабди, унисини эса ўлдиришибди. У яна хизматкорларини юбораверибди, аммо боғбонлар уларнинг баъзиларини уриб, баъзиларини ўлдиришибди.
6Узумзор эгасининг энди биргина одами қолибди, у ҳам бўлса, севикли ўғли экан. У: «Ўғлимни ҳурмат этарлар» деб, боғбонлар олдига уни юборибди. 7Лекин улар бир–бирига:
— Бу меросхўр–ку! Уни ўлдирайлик, шунда мероси бизга қолади, — дейишибди. 8Ўғлини ушлаб, ўлдириб, жасадини узумзордан чиқариб ташлашибди.
9Хўш, сизнингча, энди узумзор эгаси нима қилар экан? У келиб боғбонларни ўлдиради, узумзорни эса бошқаларга ижарага беради.
10Наҳотки сизлар Муқаддас битиклардаги ушбу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз:
«Бинокорлар рад этган тош
Бинонинг тамал тоши#12:10 тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди. бўлди.
11Бу Эгамизнинг қилган ишидир,
Кўз олдимиздаги ажойиботдир.»”#12:10-11 Забур 117:22-23 га қаранг.
12Исо айтган бу масал яҳудий йўлбошчиларга қарши қаратилган эди. Улар буни англаб етдилар–у, Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Аммо халқдан қўрққанлари учун Унга қўл теккизмай кетиб қолдилар.
Худонинг ҳақи Худога
13Исони тилидан илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод тарафдорларидан#12:13 Ҳирод тарафдорлари — 3:6 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. баъзиларини юбордилар. 14Улар келиб дедилар:
— Устоз, одил эканингизни биламиз. Сиз бирор кишига хушомадгўйлик қилмайсиз. Одамларга юз–хотир қилмасдан, Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Айтинг–чи, Қайсарга#12:14 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. Бу ўринда Қайсар Тиберийга ишора қилинган. У милодий 14-37 йилларда ҳукмронлик қилган. солиқ тўлашимиз#12:14 …Қайсарга солиқ тўлашимиз… — яҳудийлар Рим босқинчиларидан ғоят нафратланганлари учун, уларга солиқ тўлашни асло истамас эдилар. Бироқ солиқ тўламаслик катта муаммоларни келтириб чиқарар эди. тўғрими ёки йўқми? Биз солиқ тўлайликми ёки тўламайликми?
15Исо уларнинг иккиюзламачилигини билар эди.
— Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар? Менга бир динор#12:15 динор — Рим кумуш тангаси. Бир динор мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. олиб келинглар, уни бир кўрайин, — деди.
16Улар олиб келгач, Исо сўради:
— Бу тангадаги сурат ва ёзув кимники?
— Қайсарники, — деди улар. 17Исо уларга:
— Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди.
Буни эшитганлар ҳайратда қолдилар.
Қиёмат ҳақида савол
18Саддуқийлар#12:18 Саддуқийлар — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлардан фарқли равишда, улар оғзаки тарқалган урф–одатларни қабул қилмасдилар, балки фақатгина Тавротда ёзилган қонун–қоидаларга риоя қилардилар. Улар ўликларнинг тирилишига ҳам ишонмас эдилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САДДУҚИЙ сўзига қаранг. ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари Исонинг олдига келиб, халқ олдида Унга шундай савол бердилар:
19— Устоз! Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган#12:19 Мусо бизга шундай ёзиб қолдирган… — Қонунлар 25:5-6 га қаранг.: агар бировнинг акаси фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин. 20Хўш, етти ака–ука бўлган экан. Биринчиси уйланибди, сўнг насл қолдирмай ўлиб кетибди. 21Иккинчиси ҳам ўша хотинни олиб, фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Учинчиси ҳам шу кўйга тушибди. 22Шунингдек, ака–укаларнинг еттови ҳам фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Охирида хотин ҳам қазо қилибди. 23Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда хотин қайси бирининг хотини ҳисобланади? Еттови ҳам унга уйланган эдилар–ку!
24Исо уларга шундай жавоб берди:
— Сизлар Муқаддас битикларни#12:24 Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар. 25Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли самодаги фаришталардай бўладилар. 26Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки сизлар ҳеч қачон Мусонинг китобини ўқимаган бўлсангизлар?! Ёнаётган бута тўғрисидаги воқеада#12:26 Ёнаётган бута тўғрисидаги воқеада… — Чиқиш 3:1-6 га қаранг. Худо Мусога: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку! 27Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Сизлар ниҳоятда адашяпсизлар.
Энг муҳим илоҳий амр
28Таврот тафсирчиларидан бири уларнинг мунозара қилаётганини эшитиб, Исонинг уларга яхши жавоб бериб турганини кўрди. У Исонинг олдига келиб:
— Амрларнинг энг муҳими қайси бири? — деб сўради. 29Исо унга жавоб бериб деди:
— Энг муҳим амр шудир: “Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир#12:29 Эгамиз Худо танҳо Эгадир — ёки Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз танҳодир ёки Эгамиз Худо, Эгамиз биттадир.. 30Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг.”#12:29-30 Қонунлар 6:4-5 га қаранг. 31Энг муҳим амрлардан иккинчиси: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”#12:31 Левилар 19:18 га қаранг. Булардан буюкроқ амр йўқ.
32— Яхши гапирдингиз, Устоз, — деди Исога тафсирчи. — Худо танҳодир, Ундан бошқа Худо йўқ, деб тўғри айтдингиз. 33Уни бутун қалбимиз, бутун идрокимиз билан, кучимиз борича#12:33 кучимиз борича — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида жону дилимиз билан, кучимиз борича. севишимиз керак. Ўзгани ҳам ўзимизни севгандай севишимиз керак. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар келтиришдан бу аълороқдир.
34Исо унинг оқилона жавоб берганини кўриб:
— Сиз Худонинг Шоҳлигидан узоқда эмассиз, — деди.
Шундан кейин ҳеч ким Исога савол беришга журъат этмади.
Масиҳ кимнинг ўғли?
35Исо Маъбадда таълим бераётиб, шундай савол берди:
— Қандай қилиб Таврот тафсирчилари Масиҳни Довуднинг Ўғли#12:35 Довуднинг Ўғли — 10:47 изоҳига қаранг. дейдилар? 36Довуднинг ўзи Муқаддас Руҳ илҳоми билан деганки:
“Эгамиз айтмоқда Раббимга:
Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча,
Сен Менинг ўнг томонимда#12:36 Менинг ўнг томоним — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ўтиргин.”#12:36 Забур 109:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
37Демак, Довуднинг ўзи Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг Ўғли бўлади?!
Бир талай оломон Исони иштиёқ билан тинглар эди.
Исо сохта диндорлик тўғрисида огоҳлантиради
38Исо халққа насиҳат қилиб, яна шундай деди:
— Таврот тафсирчиларидан эҳтиёт бўлинглар! Улар узун кийимлар кийишни яхши кўрадилар, бозорларда юрганда уларга салом беришларини, 39синагогаларда яхши жойларда ўтиришни, зиёфатларда тўрда ўтиришни ёқтирадилар. 40Аммо бева аёлларнинг уй–жойларини тортиб оладилар, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Бундай одамлар ниҳоятда қаттиқ жазога мубтало бўладилар.
Бева аёлнинг хайр–эҳсони
41Исо Маъбад хазинаси қаршисида ўтириб, эҳсон қутисига пул солаётган одамларни кузатиб турди. Кўп бойлар анчагина пул ташладилар. 42Бир камбағал бева аёл ҳам келиб, қиймати бир тийинга тўғри келадиган икки чақа#12:42 икки чақа — юнонча матнда икки лептон, яъни чорак (икки лептон чорак ассарион қийматига тўғри келарди). Лептон ўша даврда ишлатилган қиймати энг паст танга. ташлади.
43Шунда Исо шогирдларини ёнига чақириб деди:
— Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева аёл хазинага пул ташлаганларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташлади. 44Чунки бойларнинг ҳаммаси ўзларининг ортиқча пулларидан эҳсон қилдилар. Бу аёл эса камбағаллигига қарамасдан, ўзининг бор–йўғини, рўзғорига ишлатиладиган ҳамма пулини ташлади.
Iliyochaguliwa sasa
Марк 12: ЎзбМК
Kuonyesha
Shirikisha
Nakili

Je, ungependa vivutio vyako vihifadhiwe kwenye vifaa vyako vyote? Jisajili au ingia
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020