Марк 11
11
11–БОБ
Исо Қуддусга тантанали киради
1Исо шогирдлари билан Қуддусга яқинлашиб қолган эдилар. Улар Зайтун тоғи#11:1 Зайтун тоғи — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонидаги тепалик. этагидаги Байтфагия ва Байтания қишлоқларига етиб келаётганларида, Исо шогирдларидан иккитасига деди:
2— Анави қишлоққа#11:2 Анави қишлоқ — яъни Байтфагия (Матто 21:1-2 га қаранг). боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, боғлиқ турган ва ҳеч қачон минилмаган хўтикни кўрасизлар. Ўша хўтикни ечиб, бу ерга олиб келинглар. 3Агар кимдир сизлардан: “Нима қиляпсизлар?” деб сўраб қолса, “Бу хўтик Раббимиз Масиҳга керак, хўтикни У дарҳол бу ерга қайтариб юборади”, деб жавоб беринглар.
4Улар бориб, кўчада дарвоза ёнида боғлаб қўйилган хўтикни кўриб, ечиб олишди. 5У ерда турган бир неча киши уларга:
— Нима қиляпсизлар? Нега хўтикни ечяпсизлар? — деб сўрашди.
6Шогирдлар Исо буюрганидек жавоб беришди, одамлар уларни қўйиб юборишди. 7Шогирдлар хўтикни Исонинг олдига олиб келишди. Хўтик устига тўнларини ташлашди, Исо хўтикка минди. 8Кўпчилик тўнларини йўлга пойандоз қилиб ёйди. Бошқалар эса даштдаги яшил новдаларни кесиб, йўлга тўшадилар. 9Олдинда ва орқада юраётганлар шундай деб ҳайқиришарди:
“Тасанно!
Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин!#11:9 Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! — Забур 117:26 га қаранг.
10Бобомиз Довуднинг яқинлашган шоҳлиги муборак бўлсин!
Фалак тоқида Унга тасанно ўқилсин!”
11Исо Қуддусга кириб, Маъбадга борди, ҳамма нарсани кўздан кечирди. Кун кеч бўлиб қолганидан, Исо ўн икки шогирди билан Байтания қишлоғига қайтиб кетди.
Қуриб қолган анжир дарахти
12Эртаси куни улар Байтаниядан чиққанларида, Исонинг қорни оч эди. 13У узоқдан барглар билан қопланган бир анжир дарахтини кўриб қолди, дарахтдан бирон анжир топа олармиканман, деб борди. Дарахтнинг ёнига келиб, баргдан бошқа ҳеч нарса тополмади, чунки ҳали анжир териш вақти эмас эди. 14Исо дарахтга қараб:
— Бундан кейин то абад сенинг мевангни ҳеч ким емасин! — деди.
Шогирдлари ҳам бу гапни эшитишди.
Исо олди–сотди қилувчиларни Маъбаддан қувади
15Сўнг улар Қуддусга келишди. Исо Маъбадга кириб, ичкарида олди–сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади. Саррофларнинг#11:15 Саррофлар — пул айирбошловчилар. Улар Рим ва Юнон тангаларини яҳудийларнинг шақалига алмаштирганлар. Маъбад солиғини тўлаш ва қурбонлик қилинадиган ҳайвонларни сотиб олиш учун шақал ишлатилган. хонтахталарини, каптар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди. 16Сотиладиган молни Маъбад ичидан олиб ўтишга#11:16 Сотиладиган молни Маъбад ичидан олиб ўтиш — баъзи одамлар манзилга тезроқ етиб бориш учун Маъбад ҳовлисини кесиб ўтардилар. ҳеч кимга ижозат бермади.
17Исо халққа таълим бераётиб деди:
— Тавротда ёзилган–ку: “Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.”#11:17 Ишаё 56:7 га қаранг. Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига#11:17 қароқчилар уяси — Еремиё 7:11 га қаранг. айлантириб юборибсизлар!
18Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари буни эшитиб, Исони ҳалок қилиш пайига тушдилар. Бутун халқ Исонинг таълимотига маҳлиё бўлгани учун бош руҳонийлар билан тафсирчилар Ундан қўрқиб қолдилар.
19Кеч киргач, Исо шогирдлари билан шаҳардан ташқарига чиқиб кетди.
Ибодат ва ишонч ҳақида
20Эрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашса, дарахт илдизигача қуриб қолган экан. 21Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога деди:
— Устоз! Қаранг, Сиз лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди.
22Исо бунга жавобан деди:
23— Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса–ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. 24Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади. 25-26Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин#11:25-26 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 26–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Борди–ю, сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди..
Исонинг ҳокимияти ҳақида савол
27Улар яна Қуддусга келдилар. Исо Маъбадда айланиб юрган эди, бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва йўлбошчилар Унинг олдига келиб 28сўрадилар:
— Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Буларни қилиш учун Сизга ким ҳокимият берган?
29Исо уларга шундай жавоб берди:
— Мен сизларга бир савол берай. Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтаман. 30Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми? Жавоб беринглар Менга.
31Улар ўзларича мулоҳаза юрита бошладилар:
— Агар: “Худодан”, — десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди. 32Агар: “Инсондан”, — десак–чи?
Ваҳоланки, улар оломондан қўрқардилар, чунки ҳамма Яҳёни ҳақиқий пайғамбар деб ҳисобларди. 33Хуллас, улар Исога:
— Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди:
— Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.
Iliyochaguliwa sasa
Марк 11: ЎзбМК
Kuonyesha
Shirikisha
Nakili

Je, ungependa vivutio vyako vihifadhiwe kwenye vifaa vyako vyote? Jisajili au ingia
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020