1
Марк 14:36
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
У шундай деб ёлворди: — Отажон! Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
Linganisha
Chunguza Марк 14:36
2
Марк 14:38
Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир.
Chunguza Марк 14:38
3
Марк 14:9
Сизларга чинини айтайин: Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади.
Chunguza Марк 14:9
4
Марк 14:34
У шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.
Chunguza Марк 14:34
5
Марк 14:22
Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олинглар, бу Менинг танамдир, — деди.
Chunguza Марк 14:22
6
Марк 14:23-24
Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар. Исо уларга деди: — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу аҳд кўплар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.
Chunguza Марк 14:23-24
7
Марк 14:27
Исо шогирдларига деди: — Ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган: “Мен чўпонни ўлдираман, Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”
Chunguza Марк 14:27
8
Марк 14:42
Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти!
Chunguza Марк 14:42
9
Марк 14:30
Исо унга: — Сенга чинини айтайин, бугун, шу кечасиёқ, хўроз икки марта қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан, — деди.
Chunguza Марк 14:30
Nyumbani
Biblia
Mipango
Video