1
Марк 13:13
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади.
Linganisha
Chunguza Марк 13:13
2
Марк 13:33
Эҳтиёт бўлиб, ҳушёр туринглар, чунки ўша вақт–соат қачон келишини сизлар билмайсизлар.
Chunguza Марк 13:33
3
Марк 13:11
Сизларни қўлга олиб, маҳкамага топширганларида, нима айтамиз, деб олдиндан хавотир олманглар. Ўша соатда сизларга нима берилса, ўшани айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради.
Chunguza Марк 13:11
4
Марк 13:31
Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.
Chunguza Марк 13:31
5
Марк 13:32
Ўша кун ёки соат ҳақида самовий Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўғил ҳам, самодаги фаришталар ҳам билмайдилар.
Chunguza Марк 13:32
6
Марк 13:7
Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитганингизда, чўчиманглар. Булар албатта содир бўлади, аммо бу ҳали охири дегани эмас.
Chunguza Марк 13:7
7
Марк 13:35-37
Худди шу сингари, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй эгаси қачон келишини — кечқурунми, ярим тундами, хўрозлар қичқиргандами ёки эрталабми — сизлар билмайсизлар. Тағин У ногаҳон келиб, сизларни ухлаб ётган ҳолда кўрмасин! Сизларга айтганимни ҳаммага айтаман: ҳушёр бўлинглар!”
Chunguza Марк 13:35-37
8
Марк 13:8
Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади. Бу ҳодисалар тўлғоқ азобларининг бошланишига ўхшайди.
Chunguza Марк 13:8
9
Марк 13:10
Аммо охират келишидан олдин, Хушхабар ҳамма халқларга эълон қилиниши лозим.
Chunguza Марк 13:10
10
Марк 13:6
Кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: «Мен Ўшаман», деб кўпларни йўлдан оздирадилар.
Chunguza Марк 13:6
11
Марк 13:9
Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда урадилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурида турғизиб қўядилар, сизлар эса Менинг шоҳидларим бўласизлар.
Chunguza Марк 13:9
12
Марк 13:22
Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни йўлдан оздириш учун аломату мўъжизалар кўрсатадилар.
Chunguza Марк 13:22
13
Марк 13:24-25
Ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.»
Chunguza Марк 13:24-25
Nyumbani
Biblia
Mipango
Video