1
Матто 27:46
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Соат учларда Исо баланд овоз билан: — Эли, Эли, ламо шавақтани? — деб фарёд қилди. Бунинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!” демакдир.
Linganisha
Chunguza Матто 27:46
2
Матто 27:51-52
Шу заҳоти Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди. Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди.
Chunguza Матто 27:51-52
3
Матто 27:50
Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди.
Chunguza Матто 27:50
4
Матто 27:54
Исони қўриқлаб турган Рим юзбошиси билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар. Улар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — дедилар.
Chunguza Матто 27:54
5
Матто 27:45
Тушдан бошлаб соат учгача ҳамма ёқ зулматга чўмди.
Chunguza Матто 27:45
6
Матто 27:22-23
— Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? — деб сўради Пилат. — Хочга михлансин! — дейишди бир оғиздан. — Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради ҳоким. Лекин оломон: — Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди.
Chunguza Матто 27:22-23
Nyumbani
Biblia
Mipango
Video