Chapa ya Youversion
Ikoni ya Utafutaji

Марк 9

9
9–БОБ
Исонинг қиёфаси ўзгаради
1Исо уларга яна деди:
— Сизларга чинини айтайин, бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Худонинг Шоҳлиги қудрат билан келишини кўрмагунларича, ўлмайдилар.
2Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди. 3Унинг кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди.
4Шунда шогирдлар Исо билан гаплашиб турган Илёс билан Мусони кўришди. 5Бутрус Исога деди:
— Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
6Шогирдлар шунчалик қўрқиб кетган эдиларки, Бутрус нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.
7Шу пайтда булут пайдо бўлиб, уларга соя солди. Булут орасидан шундай овоз эшитилди:
— Бу Менинг севикли Ўғлимдир#9:7 Бу Менинг севикли Ўғлимдир — Забур 2:7 га қаранг., Унга қулоқ солинглар!
8Бирданига шогирдлар атрофга қараб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўришмади.
9Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди:
— Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.
10Улар бу ҳақда ҳеч кимга айтмадилар, аммо ўзаро: “Ўликдан тирилиш нима дегани экан?” деб, бу хусусда мунозара қила бошладилар. 11Улар Исодан сўрадилар:
— Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак#9:11 …Масиҳдан олдин Илёс келиши керак… — 6:15 изоҳига қаранг., деб айтадилар?
12Исо уларга жавобан деди:
— Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас битикларда#9:12 Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади., Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?! 13Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган#9:13 …Илёс аллақачон келган… — Яҳё чўмдирувчи назарда тутилган (Матто 17:11-13 га қаранг). ва у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганларича хўрладилар#9:13 …у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганларича хўрладилар — Ҳирод Ҳиродиянинг илтимоси билан Яҳёни қандай қилиб қатл қилганига ишора (6:17-29 га қаранг). Шоҳ Ахабнинг фосиқ хотини Изабел ҳам Илёс пайғамбарни ўлдирмоқчи бўлган эди (3 Шоҳлар 19:1-2, 10 га қаранг). Илёснинг ҳаётида бўлиб ўтган ўша воқеа Яҳёнинг тақдирига ишора бўлган..
Жинга чалинган болага Исо шифо беради
14Исо уч шогирди билан тоғдан тушганда, улар қолган шогирдлари атрофига йиғилган катта оломонни кўрдилар. Баъзи Таврот тафсирчилари Исонинг шогирдлари билан баҳслашаётган эдилар. 15Одамлар Исони кўриб, ҳайратга тушишди. Унинг олдига югуриб бориб, салом беришди.
16— Нималар тўғрисида баҳслашяпсизлар? — деб сўради Исо. 17Оломон орасидан кимдир жавоб берди:
— Устоз! Сизнинг олдингизга ўғлимни олиб келган эдим, уни жин чалгани учун гапира олмайди. 18Жин уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитади. Ўғлимнинг оғзидан кўпик чиқади, у тишларини ғичирлатиб, қотиб қолади. Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, дедим, аммо улар эплай олмадилар.
19Исо бунга жавобан:
— Эй имонсиз авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Олдимга келтиринглар болани! — деди.
20Болани Исонинг олдига келтиришди. Исони кўриши биланоқ жин болани қалтиратиб ташлади. Бола ерга йиқилди–ю, оғзидан кўпик оқизганча ағнаб ётаверди. 21Исо унинг отасидан:
— Қачондан бери у бундай аҳволга тушади? — деб сўради.
— Болалигидан шунақа. 22Жин уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп маротаба оловга, сувга ташлади. Агар қўлингиздан келса, бизларга раҳм қилинг, ёрдам беринг, — деди. 23Исо унга шундай жавоб берди:
— “Қўлингиздан келса” деганинг нимаси?! Агар одам ишонса, ҳамма нарсанинг имкони бор.
24Шу он боланинг отаси ҳайқириб юборди:
— Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимга ёрдам беринг!
25Томошага йиғилаётган халқни кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб:
— Эй гунг қиладиган руҳ, Мен сенга буюраман: боладан чиқиб кет! Бундан кейин ҳеч қачон унинг ичига қайтиб кирма! — деди.
26Шунда жин қаттиқ қичқириб юборди–да, болани шиддат билан қалтиратиб, ундан чиқиб кетди. Бола ўликдай бўлиб қолганидан, кўпчилик уни ўлди, деб айтди. 27Лекин Исо уни қўлидан ушлаб туришига ёрдам берди, бола оёққа турди.
28Исо уйга кирди. У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан:
— Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар. 29Исо уларга деди:
— Бу тоифа жинларни ибодатдан#9:29 ибодат — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ибодат ва рўза. бошқа йўл билан ҳайдаб бўлмайди.
Исо яна Ўз ўлими ҳақида гапиради
30Исо ва шогирдлари у ердан жўнаб, Жалила ҳудудидан ўтдилар. Исо буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди. 31У шогирдларига таълим бериб, шундай деди:
— Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади.
32Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмадилар, аммо Ундан гапларининг маъносини сўрашга ботина олмадилар.
Энг катта ким?
33Исо шогирдлари билан Кафарнаҳум шаҳрига келди. Уйда бўлганда, шогирдларидан сўради:
— Йўлда кетаётиб нималар ҳақида баҳслашдингиз?
34Улар индамадилар, чунки улар: “Орамизда энг катта ким?” деб ўзаро баҳслашган эдилар.
35Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди:
— Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин, — деди.
36Сўнгра бир болани олиб, уларнинг ўртасига турғизиб қўйди ва болани қучоқлаганча, шогирдларига деди:
37— Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
Бизга қарши бўлмаган — биз томондадир
38Юҳанно Исога деди:
— Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани учун унга бундай қилишни ман этдик.
39Исо шундай деди:
— Ман этманг! Чунки Менинг номим билан мўъжиза яратган бирор бир кимса дарров Мени ёмонлай олмайди. 40Ким бизга қарши бўлмаса, у биз томонда. 41Сизларга чинини айтай: Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизга бир пиёла сув берган ҳар қандай одам албатта мукофотини олади.
Йўлдан оздириш ҳақида
42Исо сўзида давом этди:
— Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини#9:42 шу кичикларнинг биронтаси — Исо Масиҳга имон келтирган одамлар, айниқса кичик бола сингари, ожиз ва қаровга муҳтож бўлганлар назарда тутилган. йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, уни денгизга ташлашгани ўзи учун яхшироқ бўларди. 43-44Агар йўлдан озишингга қўлинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир#9:43-44 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 44–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди.. 45-46Агар йўлдан озишингга оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки оёғинг билан дўзахга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир#9:45-46 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 46–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди.. 47Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан дўзахга ташлангандан кўра, бир кўзинг билан Худонинг Шоҳлигига кирганинг яхшироқдир. 48Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди#9:48 Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди — Ишаё 66:24 га қаранг.. 49Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади#9:49 Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси Ҳар бир одам оловда тузланади. Олов — поклаш ёки жазолаш рамзи. Туз эса барқарорлик ва ўзгармаслик рамзидир, чунки қадимда туз баъзи озиқ–овқат маҳсулотларини ачиб қолишдан сақлаш учун ишлатилган. Исо Масиҳ бу гапи орқали Ўз шогирдларининг азоб–уқубатларни бошдан кечиришини назарда тутган бўлса керак. Зотан, Исо Масиҳнинг номи учун азоб чекиш инсоннинг имонини поклайди ва уни гуноҳнинг ҳалокатли таъсиридан асрайди. Шу билан бирга, Исо Ўзига ишонмайдиганларнинг дўзахда то абад жазо тортишига ишора қилган бўлиши ҳам мумкин. Хуллас, Исонинг бу сўзлари шу иккала маънонинг бирини ёки бир пайтда иккала маънони ҳам англатган бўлиши мумкин..#9:49 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: ҳар бир қурбонлик тузга буланади (Левилар 2:13, Ҳизқиёл 43:24 га қаранг). 50Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, қандай қилиб тузни шўр қила оласизлар?! Туздай бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар#9:50 Туздай бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар — шу бобнинг 33-35–оятларига қаранг. Туз барқарорлик ва ўзгармаслик рамзидир, чунки қадимда туз баъзи озиқ–овқат маҳсулотларини ачиб қолишдан сақлаш учун ишлатилган. Туздай бўлиш Исо Масиҳга содиқ қолиш ва Унинг амрларига итоат этишга ишора қилади. Шу тарзда яшаш уларнинг орасида тинчликни сақлайди..

Iliyochaguliwa sasa

Марк 9: ЎзбМК

Kuonyesha

Shirikisha

Nakili

None

Je, ungependa vivutio vyako vihifadhiwe kwenye vifaa vyako vyote? Jisajili au ingia