Марк 15
15
15–БОБ
Исо Пилат ҳузурида
1Тонг отар–отмас, бош руҳонийлар, йўлбошчилар, Таврот тафсирчилари ва Олий кенгашнинг қолган аъзолари бир қарорга келишди. Улар Исони боғлатиб, ҳоким Пилатга#15:1 ҳоким Пилат — Рим ҳукумати томонидан Яҳудия вилоятига тайинланган ҳоким. олиб бориб топширишди. 2Пилат Исодан:
— Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради.
— Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.
3Бош руҳонийлар Уни кўп масалада айблаётган эдилар. 4Пилат яна Унга:
— Сен ҳеч нарсага жавоб бермайсанми? Кўряпсан–ку, улар Сени кўп жиноятларда айблашяпти! — деди. 5Лекин Исо бошқа ҳеч жавоб бермади. Пилат бунга қойил қолди.
6Ҳар Фисиҳ байрамида#15:6 Фисиҳ байрами — Фисиҳ зиёфатига ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамига ишора (14:1 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Пилат халқнинг илтимосига биноан бир маҳбусни озод қилар эди. 7Исён#15:7 Исён — юз берган бу ҳодиса китоб ёзилган даврда яшаган одамларга маълум бўлган. Ҳозирги даврда бу исён ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. вақтида қотиллик қилган Бараббас исмли бир киши ўз шериклари билан ўшанда қамоқда эди. 8Халқ яна келиб, Пилатдан одатдагидай бир маҳбусни озод қилишни сўрай бошлади.
9-10Бош руҳонийлар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини билган Пилат оломондан:
— Сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми? — деб сўради. 11Аммо бош руҳонийлар: “Унинг ўрнига Бараббасни озод қилишни Пилатдан сўранглар”, деб оломонни қўзғадилар. 12Пилат уларга яна деди:
— Айтинглар хоҳишингизни! Сизлар “Яҳудийлар Шоҳи” деб атайдиган Кишини нима қилай?
13— Хочга михлансин! — деб шовқин солди оломон. 14Пилат улардан:
— Нимага? У нима ёмонлик қилди? — деб сўради. Лекин оломон:
— Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди.
15Шундан кейин Пилат халқни мамнун қилай деб, Бараббасни озод этди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.
Аскарлар Исони ҳақорат қилишади
16Рим аскарлари Исони ҳукумат саройининг ҳовлисига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди. 17Унга сафсар тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди.
18— Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи! — деб Уни қутлай бошлашди. 19Қамиш билан Унинг бошига қайта–қайта уриб, тупуришди. Унинг олдида тиз чўкиб, таъзим қилишди. 20Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидан сафсар тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.
Исо хочга михланади
21Аскарлар йўлда Шимўн деган одамни учратиб қолдилар. У даладан қайтиб келаётган эди. Улар Шимўнни Исонинг хочини#15:21 хоч — бу ўринда хочнинг кўндаланг ёғочига ишора қилинган. Ўлимга маҳкум қилинган инсон бу ёғочни ҳукм ижро қилинадиган жойгача ўзи кўтариб бориши керак эди. Бундан олдин Исони аёвсиз қамчилашгани учун (шу бобнинг 15–оятига ва Матто 27:26, Юҳанно 19:1 га қаранг), У шу қадар ҳолдан тойган эдики, эҳтимол, хочни Ўзи кўтаришга мадори қолмаган бўлса керак. кўтариб боришга мажбур қилдилар. Шимўн Киринеялик#15:21 Киринея — бу шаҳар Ўрта ер денгизи бўйида, ҳозирги Ливия мамлакатининг ҳудудида жойлашган эди. бўлиб, Искандар ва Руфуснинг отаси эди.
22Аскарлар Исони Гўлгота деган жойга олиб келишди. Гўлгота “бош суяги” маъносини беради. 23Исога мирра аралаштирилган шароб#15:23 мирра аралаштирилган шароб — хочга михланадиган одамларнинг азобини оз бўлса–да, камайтириш учун бериладиган дори бўлиши мумкин. беришди, лекин У ичмади. 24Бундан сўнг Исони хочга михлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди#15:24 Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди — Забур 21:19 га қаранг..
25Уни хочга михлаганларида эрталаб соат тўққиз#15:25 соат тўққиз — юнонча матнда учинчи соат, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайти ўша соат билан белгиланар эди. эди. 26Бош томонида: “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзилган айбнома бор эди. 27-28Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида эди#15:27-28 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 28–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Шу тариқа Муқаддас битиклардаги: “У гуноҳкорлар қаторида саналди”, — дея ёзилган сўз амалга ошди. Ишаё 53:12 га қаранг..
29Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди#15:29 …бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди — Забур 21:8 га қаранг.:
— Эй Маъбадни бузиб, уч кун ичида тиклайдиган! 30Ўзингни Ўзинг қутқариб, хочдан тушиб кўр–чи!
31Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди. Улар бир–бирига:
— У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! 32Исроилнинг Шоҳи Масиҳ энди хочдан тушсин, токи биз буни кўриб Унга ишонайлик! — дейишарди.
Исо билан бирга хочга михланганлар ҳам Уни ҳақоратлар эдилар.
Исо жон беради
33Туш пайти бутун юртни зулмат қоплади. Соат учга#15:33 Туш пайти…Соат уч… — юнонча матнда Олтинчи соат…тўққизинчи соат…, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайтлари ўша соатлар билан белгиланар эди. қадар ҳамма ёқ зулматга чўмди. 34Соат учда Исо баланд овоз билан:
— Элоҳи, Элоҳи, ламо шавақтани?#15:34 Элоҳи, Элоҳи, ламо шавақтани? — орамийча ибора. — деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!”#15:34 Забур 21:2 га қаранг. демакдир.
35У ерда турган баъзилар буни эшитиб:
— Қаранг, У Илёсни#15:35 Илёс — орамийча Элоҳи сўзи ибронийча Элийаҳ (яъни Илёс) деган исмга оҳангдош. чақиряпти, — дейишди. 36Шунда бир одам югуриб бориб, шимгични арзон шаробга#15:36 арзон шароб — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз авом халқ кунда ичадиган нордон шаробга ишора қилади. Бу шароб Рим аскарлари учун ўша ерга олиб келинган бўлиши мумкин. ботириб, қамишнинг учига илиб қўйди–да, Исога ичиш учун узатди. Сўнг деди:
— Қани, кўрайлик–чи, Илёс келиб#15:36 …Илёс келиб… — 6:15 изоҳига қаранг., Уни хочдан туширармикан?
37Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди. 38Шу заҳоти Маъбаддаги парда#15:38 Маъбаддаги парда — шоҳ Ҳирод қайта қурган Маъбадда иккита парда бор эди. Парданинг бири Маъбаднинг кираверишида осилган, иккинчиси эса Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турар эди. Бу оятда Энг муқаддас хонани Муқаддас хонадан ажратиб турадиган парда назарда тутилган. Маъбаддаги парданинг йиртилиши Исо туфайли одамларга Худонинг ҳузурига йўл очилганидан далолат беради (Юҳанно 4:19-24, Ибронийлар 9:1-10, 10:19-22 га қаранг). юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. 39Исонинг қаршисида турган Рим юзбошиси Унинг шу тарзда жон берганини кўриб:
— Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли#15:39 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. экан! — деди.
40У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида Магдалалик#15:40 Магдала — Жалила кўлининг ғарбий қирғоғидаги қишлоқ. Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. 41Исо Жалилада эканлигида, улар Унга хизмат қилиб, эргашиб келган эдилар. У ерда Исо билан бирга Қуддусга келган бошқа кўп аёллар ҳам бор эди.
Исо дафн қилинади
42Жума куни кеч киришига оз қолган#15:42 Жума куни кеч киришига оз қолган… — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Жума куни тугаётгани учун Юсуф жасадни Шаббат куни бошланмасидан олдин қабрга қўймоқчи бўлган (Луқо 23:50-56 га қаранг)., Шаббат кунига тайёргарлик қилиш вақти тугаётган эди. 43Шунда Олий кенгашнинг обрўли аъзоси, Худонинг Шоҳлигини интизорлик билан кутиб юрган Ариматеялик#15:43 Ариматея — Қуддусдан 35 километр шимоли–ғарбда жойлашган шаҳар. Юсуф журъат этиб, Пилатнинг ҳузурига борди ва Исонинг жасадини сўради. 44Пилат Исонинг дарров ўлганига ҳайрон бўлди. Юзбошини чақириб:
— Унинг жони узилиб бўлдими? — деб сўради. 45Пилат Исонинг ўлганини юзбошидан билиб олгач, Унинг жасадини Юсуфга берди.
46Юсуф зиғир матоси сотиб олди. Жасадни хочдан тушириб олиб, зиғир матоси билан кафанлади. Жасадни қояда ўйилган қабрга қўйди. Кейин қабрнинг оғзига бир тошни юмалатиб келтириб, қўйиб кетди. 47Исонинг жасади қаерга дафн қилинганини Магдалалик Марям билан Юсуфнинг#15:47 Юсуф — шу бобнинг 40–оятида айтиб ўтилган одамга ишора, Ариматеялик Юсуфдан бошқа одам. онаси Марям кўрди.
Iliyochaguliwa sasa
Марк 15: ЎзбМК
Kuonyesha
Shirikisha
Nakili

Je, ungependa vivutio vyako vihifadhiwe kwenye vifaa vyako vyote? Jisajili au ingia
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020