Chapa ya Youversion
Ikoni ya Utafutaji

Левилар 27

27
27–БОБ
Эгамизга келтириладиган инъомлар тўғрисидаги қонун
1Эгамиз Мусо орқали 2Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар бирортангиз онт ичиб, Эгамизга бирор одамни бағишлаган бўлсангиз, онтингизни адо этиш учун қуйидаги қийматни тўланг:
320 дан 60 ёшгача бўлган эркак учун 50 бўлак кумуш#27:3 50 бўлак кумуш — ибронийча матнда Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалга кўра ўлчанган 50 шақал кумуш. Муқаддас чодирда ишлатилган стандарт шақал тахминан 11 граммга тўғри келади, демак, 50 кумуш бўлаклар оғирлиги тахминан 550 грамм эди.,
420 дан 60 ёшгача бўлган аёл учун 30 бўлак кумуш#27:4 30 бўлак кумуш — ибронийча матнда 30 шақал кумуш, тахминан 330 граммга тўғри келади.,
55 дан 20 ёшгача бўлган ўғил бола учун 20 бўлак кумуш#27:5 20 бўлак кумуш — ибронийча матнда 20 шақал кумуш, тахминан 230 граммга тўғри келади.,
5 дан 20 ёшгача бўлган қиз бола учун 10 бўлак кумуш#27:5 10 бўлак кумуш — ибронийча матнда 10 шақал кумуш, тахминан 110 граммга тўғри келади. Шу бобнинг 7–оятида ҳам бор.,
61 ойликдан 5 ёшгача бўлган ўғил бола учун 5 бўлак кумуш#27:6 5 бўлак кумуш — ибронийча матнда 5 шақал кумуш, тахминан 55 граммга тўғри келади.,
1 ойликдан 5 ёшгача бўлган қиз бола учун 3 бўлак кумуш#27:6 3 бўлак кумуш — ибронийча матнда 3 шақал кумуш, тахминан 33 граммга тўғри келади.,
760 ва ундан юқори ёшдаги эркак учун 15 бўлак кумуш#27:7 15 бўлак кумуш — ибронийча матнда 15 шақал кумуш, тахминан 165 граммга тўғри келади.,
60 ва ундан юқори ёшдаги аёл учун 10 бўлак кумуш.
8Агар онт ичган одам ночорлигидан белгиланган қийматни тўлай олмаса, у Эгамизга бағишлаган одамини руҳонийнинг олдига олиб келсин. Руҳоний онт ичган одамнинг аҳволига яраша қийматни белгиласин.
9Агар сиз онт ичиб, қурбонлик қилишга ярайдиган жониворни Эгамизга бағишлаган бўлсангиз, Эгамизга аталган бу жонивор муқаддас ҳисоблансин. 10Бундай жониворни бошқасига алмаштириб бўлмайди. Яхшисини ёмонига ёки ёмонини яхшисига айирбошламанг. Жониворнинг бирини бошқасига алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин. 11Агар Эгамизга қурбонлик қилишга ярамайдиган, ҳаром ҳайвонни атаган бўлсангиз, ўша ҳайвонни руҳоний олдига олиб келинг. 12Руҳоний ҳайвоннинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб баҳосини белгиласин ва унинг қиймати руҳоний белгилагандай бўлсин. 13Борди–ю, сиз атаган ҳайвонингизни қайтариб олмоқчи бўлсангиз, руҳоний томонидан белгиланган қиймат устига ўша қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг.
14Агар одам Эгамизга ўз уйини бағишласа, руҳоний уйни баҳоласин, уйнинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб қийматини белгиласин ва унинг қиймати руҳоний белгилагандай бўлсин. 15Мабодо уйни бағишлаган одам уйини қайтариб олмоқчи бўлса, у руҳоний белгилаган қиймат устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда уй яна уники бўлади.
16Агар одам мерос қилиб олган ерини Эгамизга бағишламоқчи бўлса, ернинг қиймати у ерга экиладиган уруғнинг миқдорига кўра белгилансин. Ўн сават#27:16 Ўн сават — ибронийча матнда бир ҳўмр, тахминан 220 литрга тўғри келади. уруғлик арпанинг баҳоси эллик бўлак кумуш бўлсин. 17Агар дала Қутлуғ йили#27:17 Қутлуғ йил — 25:8-34 га қаранг. бағишланган бўлса, даланинг қиймати белгиланган баҳода қолсин. 18Борди–ю, дала Қутлуғ йилдан кейин бағишланган бўлса, руҳоний даланинг қийматини кейинги Қутлуғ йилгача қолган йилларнинг сонига кўра, белгиласин. Даланинг асл қиймати камайтирилсин. 19Далани бағишлаган одам даласини қайтариб олмоқчи бўлса, у белгиланган қиймат устига дала қийматининг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда дала яна уники бўлади. 20Борди–ю, у даласини қайтариб сотиб олмаса ва дала бошқа бировга сотилган бўлса, даланинг эгаси ўз даласини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин. 21Кейинги Қутлуғ йил келганда бу дала Эгамизга тамомила бағишланган бўлиб, муқаддас ҳисобланади. Дала руҳонийларга қарашли бўлади.
22Агар бирор одам сотиб олган, яъни мерос бўлиб қолмаган даласини Эгамизга бағишласа, 23руҳоний даланинг қийматини Қутлуғ йилгача қолган йиллар сони асосида белгиласин. У одам руҳоний белгилаган қийматни ўша куниёқ Эгамизга эҳсон сифатида келтирсин. 24Қутлуғ йил эса дала меросхўрга — кимдан сотиб олинган бўлса, ўша одамга қайтариб берилсин. 25Ҳар қандай нарсанинг қийматини белгилашда Муқаддас чодирда ишлатиладиган кумуш бирлиги асос қилиб олинсин. Ҳар бир кумуш бўлагининг оғирлиги 2,5 мисқол#27:25 …оғирлиги 2,5 мисқол… — ибронийча матнда …оғирлиги 20 гера бўлган шақал…. 20 гера тахминан 11 граммга тўғри келади. бўлсин.
26Молу қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Эгамизга бағишламанг, улар шусиз ҳам Эгамизга тегишлидир. 27Ҳаром ҳайвоннинг тўнғич боласини қайтариб сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун белгиланган қийматни тўлаб, бунинг устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Агар уни қайтариб сотиб олмасангиз, руҳоний уни бошқа бировга белгилаган қийматга сотиб юбориши мумкин.
28Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай одамни, жонивор ёки мерос қилиб олинган ерни қайтариб сотиб олиш ёки сотиб юбориш мумкин эмас. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай нарса Эгамизга абадий тегишли ҳисобланади. 29Ҳатто Эгамизга тамомила бағишланган одамни ҳам қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас. Уни ўлдиришингиз лозим.
30Ер ҳосилидан ва дарахт меваларидан олинган ушр#27:30 ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Қонунлар 14:22-29, 26:12-13 га қаранг. ҳам Эгамизникидир. Булар Эгамиз учун муқаддасдир. 31Агар бирортаси ушрини қайтариб сотиб олмоқчи бўлса, ушрнинг қиймати устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. 32Пода ва сурувингиздан олинган ушрни — саналган ҳар ўнинчи жониворни Эгамизга бағишланг. 33Ушр қилиб олинган жониворни танламанг, уни яхшиси ёки ёмонига алмаштирманг. Агар алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин, уларни қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас.
34Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида берган амрлар шулардан иборат эди.

Kuonyesha

Shirikisha

Nakili

None

Je, ungependa vivutio vyako vihifadhiwe kwenye vifaa vyako vyote? Jisajili au ingia