Chapa ya Youversion
Ikoni ya Utafutaji

Левилар 24

24
24–БОБ
Мойчироқлар
1Эгамиз Мусо орқали 2Исроил халқига қуйидаги амрларни берди: тоза зайтун мойидан олиб келинглар. Токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин. 3Ҳорун мойчироқларни Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини#24:3 Аҳд сандиғи — ибронийча матнда Гувоҳлик, Аҳд сандиғининг яна бир номи. 16:13 изоҳига қаранг. тўсиб турган ички парда олдига ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг ҳузурида оқшомдан эрталабгача ўчмай ёниб турсин. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. 4Ҳорун мойчироқларни тоза олтиндан ясалган чироқпояга ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг ҳузурида доимо тун бўйи ёниб турсин.
Худога назр қилинадиган нонлар
5Сифатли ундан ўн иккита нон#24:5 ўн иккита нон — бу нонлар Исроил халқининг ўн иккита қабиласи учун хонтахтага қўйилган бўлиб, Эгамизнинг Муқаддас чодирда зоҳир бўлишини акс эттирувчи тимсол эди. Шунингдек, Худо Исроил халқининг қудрати ва таъминловчиси эканлигидан дарак бериб турган. ёп. Ҳар бир нон саккиз коса#24:5 саккиз коса — ибронийча матнда эфанинг ўндан икки қисми, тахминан 4 литрга тўғри келади. ундан ёпилган бўлсин. 6Нонларни Эгамиз ҳузуридаги тоза олтиндан ясалган хонтахта устига икки қатор қилиб тер. Ҳар бир қаторда олтитадан нон бўлсин. 7Ҳар бир қаторга тоза хушбўй тутатқидан қўй. Бу хушбўй тутатқи ноннинг ўрнига оловда куйдирилиб, Эгамизга назр қилинади. 8Ҳорун нонларни доимий тарзда, ҳар Шаббат куни Исроил халқи номидан Эгамиз олдига қўйсин. Бу Исроил халқининг абадий мажбуриятидир. 9Бу нонлар Ҳорун ва унинг авлодиники бўлсин. Улар бу нонларни муқаддас жойда тановул қилишсин#24:9 Улар бу нонларни муқаддас жойда тановул қилишсин — 6:16 га қаранг.. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига берилган доимий улуш шудир, у ғоят муқаддасдир.
Тўғри ва адолатли ҳукмнинг мисоли
10-11Дан қабиласидан бўлган Дибри қизи Шалумит Мисрлик бир кишига турмушга чиққан эди. Уларнинг бир ўғли бор эди. Бир куни ўша ўғли Исроил халқидан бўлган бир одам билан жанжаллашиб қолди. Жанжал пайтида Шалумитнинг ўғли қарғаниб, Худога шак келтирди. Шунда уни Мусонинг олдига олиб келишди. 12Эгамизнинг ҳукми маълум бўлгунга қадар уни қамаб қўйишди.
13Эгамиз Мусога деди: 14“Шаккокни қароргоҳнинг ташқарисига олиб чиқинглар. Шак келтирганини эшитганларнинг ҳаммаси қўлини унинг бошига қўйсин, кейин бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. 15Исроил халқига шу гапимни айтиб қўй: «Мени қарғаган ҳар қандай одам жазога тортилсин. 16Мен, Эгангизга шак келтирган одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. Ўша шаккок ким бўлишидан қатъи назар, мусофир бўладими ёки Исроил халқиданми, ўлдирилсин.
17Одамнинг жонига қасд қилган ҳар қандай одам ўлдирилсин. 18Бировнинг молини ўлдириб қўйган одам эгасига товон тўласин. Бундай вазиятда жон эвазига жон деган қоида қўлланилсин. 19Агар кимдир бировга шикаст етказса, унга ҳам худди шундай шикаст етказилсин. 20Синиқ эвазига синиқ, кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш билан жавоб қайтарилсин. Шикаст етказганга худди шундай шикаст етказилсин. 21Жониворни ўлдирган товон тўласин, одамни ўлдирган эса ўлим жазосини олсин. 22Мусофир учун ҳам, Исроиллик учун ҳам қонун бирдир. Мен Эгангиз Худоман.»”
23Мусо бу сўзларни Исроил халқига айтиб бўлгач, халқ шаккокни қароргоҳ ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилди. Шундай қилиб, Исроил халқи Эгамизнинг Мусога берган амрини адо этди.

Kuonyesha

Shirikisha

Nakili

None

Je, ungependa vivutio vyako vihifadhiwe kwenye vifaa vyako vyote? Jisajili au ingia