Левилар 21
21
21–БОБ
Руҳонийларнинг муқаддаслиги
1Эгамиз Мусо орқали Ҳоруннинг руҳоний ўғилларига шундай деди: “Руҳоний қазо қилган қариндошининг жасадига тегиб ўзини булғамасин. 2Борди–ю, марҳум руҳонийнинг энг яқин қариндоши, яъни ота–онаси, ўғил–қизи, ака–укаси, 3шунингдек, турмушга чиқмаган опа–синглиси бўлса, улар туфайли булғаниши мумкин. 4Лекин хотини томонидан биров қазо қилса, у туфайли ўзини булғаб, мурдор бўлмасин. 5Руҳоний аза тутганда сочини қирмасин, соқолининг учини қирқмасин, баданини тилмасин#21:5 …сочини қирмасин…баданини тилмасин — 19:27-28 га ва ўша оятларнинг изоҳига қаранг.. 6У Менинг олдимда муқаддас бўлсин, Мени бадном этмасин. Мен, Эгасига оловда куйдириладиган таом назрларини келтиргани учун у муқаддас бўлсин. 7Фоҳишалик қилиб булғанган ёки эридан ажралган аёлга уйланмасин. Зотан, руҳоний Менинг олдимда муқаддасдир. 8Халқ ҳам руҳонийни муқаддас деб билсин, чунки Мен, Худойингизга нон келтирадиган ўшадир. У одамлар учун муқаддас бўлсин, зотан, Мен, Эгангиз, муқаддасман. Халқимни муқаддас қиладиган Менман. 9Агар руҳонийнинг қизи фоҳишалик қилиб ўзини булғаса, у отасини ҳам булғаган бўлади. Ундай қизни тириклайин куйдириш лозим.
10Ака–укалари орасидан бошига мой суртиб танланган олий руҳоний руҳонийлик либосларини кийиш учун бағишлангандир. Шунинг учун у қайғудан сочини тўзитмасин#21:10 …сочини тўзитмасин… — ёки …бош яланг юрмасин…., либосларини ҳам йиртмасин. 11Жасаднинг яқинига бормасин, ҳатто вафот этган ота–онаси туфайли ҳам ўзини булғамасин. 12У ота–онасини дафн қилиш учун Муқаддас чодирдан чиқмасин, шу туфайли Менинг Чодиримни булғамасин. Зотан, Менинг муқаддас қиладиган мойим#21:12 муқаддас қиладиган мой — 8:2 изоҳига қаранг. унинг устидадир, у Менга бағишлангандир. Мен Эгангизман. 13Олий руҳоний фақат бокира қизга уйлансин. 14Бева, эридан ажралган ёки фоҳишалик қилиб булғанган аёлни хотинликка олмасин. Ўз қавмидаги бокира қизга уйлансин, 15шу тариқа муқаддас наслини ҳаромликдан асрасин. Мен, Эгангиз, уни муқаддас қилганман.”
16Эгамиз Мусо орқали 17Ҳорунга шундай деди: “Авлодингдан нуқсони бор бирор одам Менга қурбонликларни келтирмасин. Бунга авлодлар оша риоя қилинглар. 18Нуқсони бор ҳеч ким яқинимга келмасин: кўр, чўлоқ, юзи шикастланган, майиб, 19қўл–оёғи синган, 20букур, пакана, кўзида нуқсони бор, йиринглаган яралари ёки қўтири бор, мояги эзилган одам қурбонгоҳнинг яқинига бормасин. 21Руҳоний Ҳорун наслидан нуқсони бор биронтаси ҳам оловда куйдириладиган назрларни Мен, Эгангизга келтирмоқчи бўлиб яқинлашмасин. Нуқсони бўлгани учун у Менга таом назрларини келтириш учун яқинлашмасин. 22У Менинг қурбонликларимни, энг муқаддас ва муқаддас назрларимни тановул қилиши мумкин. 23Лекин нуқсони борлиги учун у Муқаддас хонадаги ички пардага ва қурбонгоҳга асло яқинлашмасин. Акс ҳолда, у муқаддас маконимни булғаган бўлади. Маконимни муқаддас қиладиган Эгангиз Менман.”
24Шундай қилиб, Мусо буларнинг ҳаммасини Ҳорун ва унинг ўғилларига ҳамда бутун Исроил халқига айтди.
Iliyochaguliwa sasa
Левилар 21: ЎзбМК
Kuonyesha
Shirikisha
Nakili

Je, ungependa vivutio vyako vihifadhiwe kwenye vifaa vyako vyote? Jisajili au ingia
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: