1
Ёқуб 1:2-3
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли деб билинглар. Ахир, имонингиз синалганда, сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён.
Спореди
Истражи Ёқуб 1:2-3
2
Ёқуб 1:5
Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо сахийлик билан, беминнат беради.
Истражи Ёқуб 1:5
3
Ёқуб 1:19
Эй азиз биродарларим, шуни эсингизда тутинглар: ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин.
Истражи Ёқуб 1:19
4
Ёқуб 1:4
Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсон бўласизлар.
Истражи Ёқуб 1:4
5
Ёқуб 1:22
Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўзингизни ўзингиз алдаманглар.
Истражи Ёқуб 1:22
6
Ёқуб 1:12
Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган.
Истражи Ёқуб 1:12
7
Ёқуб 1:17
Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради. Ёритқичларнинг нури пайдо бўлиб, ғойиб бўлади, Худонинг эзгулиги эса йўқолмайди. Зеро, Худо ҳеч қачон ўзгармайди.
Истражи Ёқуб 1:17
8
Ёқуб 1:23-24
Каломни тинглаб, амалда риоя қилмаган одам ўз юзини кўзгуда кўрган кишига ўхшайди. У ўзига қаради–ю, кетди ва ўша заҳоти ўзининг қандай эканлигини унутиб юборди.
Истражи Ёқуб 1:23-24
9
Ёқуб 1:27
Отамиз Худонинг назарида пок ва беғубор дин–диёнатга эга бўлган инсон етим–есиру беваларни қайғули кунларида йўқлаб боради, у бу дунё дастидан булғанмайди.
Истражи Ёқуб 1:27
10
Ёқуб 1:13-14
Васвасага тушганингизда Худони айбламанг! Чунки Худо ҳеч қачон васвасага тушмайди ва ҳеч кимни васвасага солмайди. Лекин ҳар ким ўз эҳтироси дастидан васвасага дучор бўлиб, нафс тузоғига илинади.
Истражи Ёқуб 1:13-14
11
Ёқуб 1:9
Ночор аҳволдаги биродар Худонинг назарида юксак эканлигидан хурсанд бўлсин.
Истражи Ёқуб 1:9
Дома
Библија
Планови
Видеа