1 Коринфликлар 16
16
16–БОБ
Қуддусдаги жамоат учун маблағ йиғиш ҳақида
1Энди Худойимизнинг Қуддусдаги азизларига моддий маблағ тўплаш#16:1 Худойимизнинг Қуддусдаги азизларига моддий маблағ тўплаш — Қуддусдаги муҳтожликда қолган масиҳийларга ёрдам бериш ниятида Павлус пул йиғаётган эди (Римликлар 15:25-28, 2 Коринфликлар 8:1-9:5, Галатияликлар 2:10 га қаранг). Уларнинг муҳтожликларига қувғинлар ёки қурғоқчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин (Ҳаворийлар 8:1, 11:28 га қаранг). масаласига келсак, сизлар ҳам Галатия ҳудудидаги жамоатларга берган йўл–йўриқларимга амал қилинглар. 2Ҳар якшанба куни ҳар бир одам қўлидан келганича бир миқдор пулни олиб қўйсин, токи олдингизга борганимда пул йиғишга ҳожат бўлмасин. 3Борганимдан кейин, эҳсонларингизни имонлиларга топширсин деб, ўзингиз муносиб кўрган кишиларни Қуддусга жўнатаман. Уларнинг ҳар бирини таништириб, мактуб ёзиб бераман. 4Агар боришга имкон бўлса, ўзим ҳам улар билан бирга бораман.
Павлуснинг режалари ва йўл–йўриқлари
5Македониядан ўтиш ниятим бор. Шундан кейин сизларнинг олдингизга бораман. 6Сизлар билан бирмунча вақт бўламан, деб ўйлайман, балки ҳатто қишни ҳам сизлар билан ўтказарман. Ундан кейин қаерга бормоқчи бўлсам ҳам, сизларнинг ёрдамингиз билан сафаримни яна давом эттираман. 7Ахир, сизларни фақатгина йўл–йўлакай кўришни истамайман, Раббимиз Исо хоҳласа, сизлар билан кўпроқ вақт ўтказаман, деб умид қиламан. 8Лекин Ҳосил байрамига#16:8 Ҳосил байрами — Фисиҳ зиёфатидан кейин, 50 кун ўтгач нишонланади (Левилар 23:15-16 га қаранг). Иброний календари бўйича бу кун учинчи ой — Шавон ойининг олтинчи кунига тўғри келади. Ҳозирги календарга кўра, бу ой майнинг ўртасидан бошланади. қадар Эфес шаҳрида қоламан. 9Чунки бу ерда менга қарши чиққанлар кўп бўлишига қарамай, таъсирчан фаолият кўрсатишим учун йўл очилди.
10Тимўтий#16:10 Тимўтий — 4:17 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. олдингизга борганда унга ғамхўрлик қилинглар, у орангизда хотиржам юрсин, чунки у ҳам менга ўхшаб Раббимиз Исо хизмати билан машғул. 11Ҳеч ким унга паст назар билан қарамасин. Тимўтий менинг олдимга қайтиб келаётганда, уни эсон–омон кузатиб юборинглар. Унинг биродарлар билан бирга келишини кутиб турибман.
12Биродаримиз Аполлосга#16:12 Аполлос — Ҳаворийлар 18:24-19:1 га қаранг. келсак, уни биродарларга қўшилиб сизларнинг олдингизга боришга кўп ундадим, лекин унинг ҳозир ҳеч боргиси йўқ. Имкони бўлса кейинроқ борар экан.
13Ҳушёр бўлинглар, имонда маҳкам туриб, жасоратли ва кучли бўлинглар. 14Ҳамма нарсани меҳр–муҳаббат билан қилинглар. 15Биродарлар, Стефанаснинг хонадонини биласизлар. Улар Ахая вилоятида#16:15 Ахая вилояти — Рим империясига қарашли вилоят бўлиб, пойтахти Коринф шаҳри эди. биринчи бўлиб Масиҳга имон келтирган ва ўзларини Худонинг азиз халқига хизмат қилишга бағишлаганлар. Сизлардан бир илтимосим бор: 16бундай инсонларни ва улар билан бирга берилиб хизмат қилаётганларни ҳурмат қилиб, уларнинг айтганларини қилинглар. 17Стефанас, Фортунатус ва Ахайкуснинг келганидан хурсанд бўлдим, улар сизларнинг йўқлигингизни билдирмади. 18Улар сизларнинг руҳингизни кўтаргандек, менинг ҳам руҳимни кўтардилар. Бундай инсонларни қадрланглар.
Сўнгги саломлар
19Асия вилоятидаги жамоатлар сизларга салом йўллаяптилар. Акил билан Прискилла#16:19 Акил билан Прискилла — Ҳаворийлар 18:2-3, 18-21, 24-26 га қаранг. ва уларнинг уйида йиғиладиган жамоат ҳам сизларга — Раббимиз Исонинг йўлидаги ҳамкорларига оташин салом айтяпти. 20Ҳамма биродарларимиз салом айтяптилар. Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар.
21Мен, Павлус, мана шу мактубнинг якунини ўз қўлим билан ёзяпман#16:21 …шу мактубнинг якунини ўз қўлим билан ёзяпман — Павлус бу мактубини котибга айтиб ёздирган. Мактубнинг аслияти Павлусга тегишли эканини кўрсатиш учун, Павлус мактубнинг охирги қисмини ўз қўли билан ёзган. Қадимги пайтларда бу одатий ҳол эди. 1 Бутрус 5:12, Римликлар 16:22, Галатияликлар 6:11, Колосаликлар 4:18, 2 Салоникаликлар 3:17, Филимўн 19–оятга қаранг.. 22Кимки Раббимиз Исони яхши кўрмаса, у лаънати бўлсин! Эй Раббимиз, келгин!#16:22 Эй Раббимиз, келгин! — юнонча матнда Марана фа!, орамий тилидан олинган ибора. 23Раббимиз Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин. 24Сизларни яхши кўраман, чунки ҳаммамиз Исо Масиҳга тегишлимиз#16:24 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин..
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020