1
Римликлар 14:17-18
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат. Масиҳга шу тарзда хизмат қилган одам Худони ҳам мамнун қилади, инсонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлади.
比較
Римликлар 14:17-18で検索
2
Римликлар 14:8
Ахир, яшасак, ҳаётимиз билан Раббимиз Исога шуҳрат келтирамиз, ўлсак ҳам, ўз ўлимимиз билан Раббимизга шуҳрат келтирамиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам, Раббимизга тегишлимиз.
Римликлар 14:8で検索
3
Римликлар 14:19
Шунинг учун ўзаро тинч–тотув яшаш ва бир–биримизнинг имонимизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлайлик.
Римликлар 14:19で検索
4
Римликлар 14:13
Шунинг учун энди бир–биримизни ҳукм қилмайлик. Аксинча, биродарларингизнинг йўлига ғов қўймасликка, уни васвасага солмасликка қарор қилинглар.
Римликлар 14:13で検索
5
Римликлар 14:11-12
Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Эгамиз шундай демоқда: «Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, Ҳар бир тил Менга ҳамду сано айтади.»” Демак, ҳар биримиз Худонинг олдида ўзимиз учун жавобгармиз.
Римликлар 14:11-12で検索
6
Римликлар 14:1
Имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари юзасидан баҳслашманг.
Римликлар 14:1で検索
7
Римликлар 14:4
Сен ким бўлибсанки, бировнинг хизматкорини тергайсан? Хизматкорнинг тўғри ёки нотўғри иш қилганини унинг хўжайини тасдиқлайди–ку! Хўжайин хизматкорни бошқаргани учун хизматкор тўғри иш қилади, бу хўжайин Раббимиз Исодир.
Римликлар 14:4で検索
ホーム
聖書
読書プラン
ビデオ