1
Римликлар 12:2
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз.
比較
Римликлар 12:2で検索
2
Римликлар 12:1
Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир.
Римликлар 12:1で検索
3
Римликлар 12:12
Умидингиз борлиги учун хурсанд бўлинг. Қийинчиликда сабр–тоқат қилинг. Ибодат қилишдан чарчаманг.
Римликлар 12:12で検索
4
Римликлар 12:21
Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча, сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг.
Римликлар 12:21で検索
5
Римликлар 12:10
Бир–бирингизни биродарларча, чуқур муҳаббат билан яхши кўринг. Бир–бирингизни ҳурмат қилиб, ўзингиздан юқори кўринг.
Римликлар 12:10で検索
6
Римликлар 12:9
Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг.
Римликлар 12:9で検索
7
Римликлар 12:18
Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч–тотув ҳаёт кечиринглар.
Римликлар 12:18で検索
8
Римликлар 12:19
Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Муқаддас битикларда Эгамиз шундай деб айтган–ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан.”
Римликлар 12:19で検索
9
Римликлар 12:11
Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исога хизмат қилинг.
Римликлар 12:11で検索
10
Римликлар 12:3
Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларга айтяпман: ўзингизга ҳаддан ташқари юқори баҳо берманглар. Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра, фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.
Римликлар 12:3で検索
11
Римликлар 12:17
Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар.
Римликлар 12:17で検索
12
Римликлар 12:16
Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, бечора ҳамда паст табақали одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.
Римликлар 12:16で検索
13
Римликлар 12:20
Муқаддас битикларда ёзилганидай қилинг: “Душманинг оч бўлса, овқат бер, Чанқаган бўлса, сув ичир. Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан.”
Римликлар 12:20で検索
14
Римликлар 12:14-15
Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, уларни қарғаманглар. Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар.
Римликлар 12:14-15で検索
15
Римликлар 12:13
Муҳтожликда бўлган Худонинг азизларига ёрдам беринг, доимо меҳмондўст бўлинг.
Римликлар 12:13で検索
16
Римликлар 12:4-5
Ахир, танамиз бир бўлса–да, танамиз аъзолари кўп, танамиз аъзоларининг вазифаси ҳам бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз — Масиҳга тегишли бўлганлар бир танани ташкил қиламиз. Ҳар биримиз ҳар хил аъзолар бўлиб, бир–биримизга боғлиқмиз.
Римликлар 12:4-5で検索
ホーム
聖書
読書プラン
ビデオ