1
Луқо 6:38
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Бошқаларга беринг, Худо ҳам сизларга беради, мўл–кўл қилиб беради, босиб, силкитиб тўлдирилган, тошиб–тўкилган ўлчов билан қўйнингизни тўлдиради. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, Худо ҳам сизларга худди шундай ўлчов билан ўлчаб беради.”
比較
Луқо 6:38で検索
2
Луқо 6:45
Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради. Одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади.
Луқо 6:45で検索
3
Луқо 6:35
Лекин сиз душманларингизни севинг, уларга яхшилик қилинг, қайтариб беришини ўйламай, қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Худойи Таолонинг фарзандлари бўласизлар. Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку!
Луқо 6:35で検索
4
Луқо 6:36
Осмондаги Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар.
Луқо 6:36で検索
5
Луқо 6:37
Бошқаларни ҳукм қилманг, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Бошқаларни айбламанг, шунда Худо ҳам сизни айбламайди. Бошқаларни кечиринг, шунда Худо сизни кечиради.
Луқо 6:37で検索
6
Луқо 6:27-28
Эй Мени тинглаётганлар, сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар, сиздан нафратланганларга яхшилик қилинглар. Сизларга лаънат айтганларни дуо қилинглар. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар.
Луқо 6:27-28で検索
7
Луқо 6:31
Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар.
Луқо 6:31で検索
8
Луқо 6:29-30
Бир чаккангизга урсалар, иккинчисини ҳам тутинг. Агар кимдир тўнингизни тортиб олса, кўйлагингизни ҳам ечиб беринг. Сиздан сўраганларнинг ҳаммасига беринг. Агар кимдир нарсангизни тортиб олса, «Қайтариб бер», деб талаб қилманг.
Луқо 6:29-30で検索
9
Луқо 6:43
Яхши дарахт ёмон мева бермас, ёмон дарахт эса яхши мева бермас.
Луқо 6:43で検索
10
Луқо 6:44
Ҳар бир дарахтнинг қандайлиги ўз мевасидан билинади. Тиканзордан анжир терилмайди, бутазордан узум узилмайди.
Луқо 6:44で検索
ホーム
聖書
読書プラン
ビデオ