1
Ибтидо 49:10
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар.
比較
Ибтидо 49:10で検索
2
Ибтидо 49:22-23
Юсуф ўхшар серҳосил токка — Булоқ бўйидаги серҳосил узумга. Унинг новдалари девордан ошиб ўтар. Раҳмсиз камонкашлар унга ҳужум қилишди, Ўқ отишди унга, қаттиқ сиқишди.
Ибтидо 49:22-23で検索
3
Ибтидо 49:24-25
Лекин Юсуфнинг камони таранг тортилди, Унинг қўллари ҳам чаққонлашди Ёқубнинг қудратли Худоси кучи туфайли, Исроилнинг Чўпони, Қояси туфайли. Отангнинг Худоси сенга мадад бергай, Қодир Худо сенга марҳамат кўрсатгай Юқоридаги осмон баракалари ила, Ер қаъридан чиққан сувнинг баракалари ила, Она кўкрагию пуштининг баракаси ила.
Ибтидо 49:24-25で検索
4
Ибтидо 49:8-9
Эй Яҳудо, сени мадҳ этар биродарларинг, Ғанимларинг гарданида бўлар қўлларинг. Сенга таъзим қилишар отангнинг ўғиллари. Яҳудо шернинг боласига ўхшар, Ўғлим, овдан қайтиб келдинг сен, Шердек чўкиб, чўзилиб ётарсан. Сени уйғотмоққа ким журъат этар?!
Ибтидо 49:8-9で検索
5
Ибтидо 49:3-4
Рубен, сенсан менинг тўнғичим, Қувватимнинг илк меваси, ҳам қудратим, Шуҳрату қудратда юксаги сенсан. Лекин денгиз тўлқинидай бетизгинсан, Бундан кейин асло устун бўлмайсан. Отангнинг ётоғига сен кирдинг, Тўшагимга чиқиб, уни булғадинг.
Ибтидо 49:3-4で検索
ホーム
聖書
読書プラン
ビデオ