1
Ибтидо 45:5
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Мени бу ерга сотганингиздан ғам чекманглар, ўзларингиздан хафа ҳам бўлманглар. Худо шундай қилди. Худо инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун сизлардан олдин мени бу ерга жўнатган экан.
比較
Ибтидо 45:5で検索
2
Ибтидо 45:8
Ҳа, мени бу ерга сизлар эмас, Худо юборган! Худо мени фиръавнга маслаҳатчи, унинг бутун хонадонига хўжайин, Миср юрти устидан ҳоким қилди.
Ибтидо 45:8で検索
3
Ибтидо 45:7
Худо ана шундай ғаройиб йўл билан сизларни ва наслингизни қутқариб, омон қолдириш учун сизлардан олдин мени юборди.
Ибтидо 45:7で検索
4
Ибтидо 45:4
— Менга яқинроқ келинглар! — деди Юсуф. Ака–укалари унга яқинроқ боришди. — Мен Юсуфман! — деди у яна, — сизлар Мисрга сотган укангизман!
Ибтидо 45:4で検索
5
Ибтидо 45:6
Икки йилдирки, юртда қаҳатчилик. Яна беш йил бу юртда на ер ҳайдалади, на ҳосил бўлади.
Ибтидо 45:6で検索
6
Ибтидо 45:3
— Мен Юсуфман! — деди у ака–укаларига. — Отам ҳали ҳам ҳаёт экан–да? Лекин ака–укалар Юсуфнинг қаршисида даҳшатга тушиб, жавоб беришга тиллари ожиз эди.
Ибтидо 45:3で検索
ホーム
聖書
読書プラン
ビデオ