1
2 Бутрус 3:9
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти.
比較
2 Бутрус 3:9で検索
2
2 Бутрус 3:8
Эй азизларим, Раббимиз Исонинг назарида бир кун минг йил ва минг йил бир кун кабидир, буни доим инобатга олинглар.
2 Бутрус 3:8で検索
3
2 Бутрус 3:18
Ўз ҳаётингиз билан Худони мамнун этинглар, Раббимиз ва нажоткоримиз Исо Масиҳни янада яқинроқ таниб–билинглар. Ҳозирдан то абад Унга шон–шарафлар бўлсин! Омин.
2 Бутрус 3:18で検索
4
2 Бутрус 3:10
Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади.
2 Бутрус 3:10で検索
5
2 Бутрус 3:11-12
Қиёмат куни бутун борлиқ ёниб, йўқ бўлиб кетар экан, сизлар Худони мамнун қилишга жон куйдиринглар! Муқаддас ҳаёт кечиришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар. Худонинг кунини интизорлик билан кутинглар, унинг келишини тезлаштиринглар! Ўша куни осмон ёниб, йўқ бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан эриб кетади.
2 Бутрус 3:11-12で検索
ホーム
聖書
読書プラン
ビデオ