1
Луқо 13:24
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
“Тор эшикдан киришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар. Сизларга шуни айтай: кўп одам ичкари киришга интилади, аммо кира олмайди.
አወዳድር
{{ጥቅስ}} ያስሱ
2
Луқо 13:11-12
У ерда ўн саккиз йилдан бери жинга чалинган бир аёл бор эди. У икки букилиб қолган бўлиб, қаддини умуман ростлай олмасди. Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: — Эй аёл, сен дардингдан халос бўлдинг!
3
Луқо 13:13
Сўнг аёлга қўлларини қўйди, шу заҳоти аёлнинг қадди тикланди–қолди. Аёл Худога ҳамду санолар айтди.
4
Луқо 13:30
Шунда охирги бўлган баъзи одамлар биринчи бўладилар, биринчи бўлган баъзилар эса охирги бўладилар.”
5
Луқо 13:25
Уй эгаси ўрнидан туриб эшикни ёпганда, сизлар ташқарида қолиб эшикни тақиллатасизлар ва: — Ҳазрат, бизга эшикни очинг! — деб айтасизлар. У эса сизларга: — Кимлигингизни ва қаердан келганингизни билмайман! — деб жавоб беради.
6
Луқо 13:5
Сизларга, йўқ, деб айтаман. Лекин тавба қилмасангизлар, ҳаммангиз улар каби ҳалок бўласизлар.”
7
Луқо 13:27
Аммо У сизларга дейди: — Мен сизларни танимайман! Қаерданлигингизни ҳам билмайман! Йўқолинглар олдимдан, эй бадкирдорлар!
8
Луқо 13:18-19
Исо деди: “Худонинг Шоҳлиги нимага ўхшайди? Уни нимага ўхшатсам бўлади? Худонинг Шоҳлиги бир одам ўз боғига эккан хантал уруғига ўхшайди. Уруғ униб–ўсиб, дарахт бўлади, қушлар унинг шохларига уя қуради.”
ቤት
መጽሐፍ ቅዱስ
እቅዶች
ቪዲዮዎች