1
Ибтидо 50:20
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
— Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди.
Порівняти
Дослідити Ибтидо 50:20
2
Ибтидо 50:19
Лекин Юсуф акаларига: — Қўрқманглар, мен сизларни ҳукм қилиб, жазолайдиган Худо эмасман–ку! — деди.
Дослідити Ибтидо 50:19
3
Ибтидо 50:21
Шунинг учун қўрқманглар, мен ўзларингизни ҳам, бола–чақаларингизни ҳам боқаман. Юсуф акаларига мулойим гапириб, уларга тасалли берди.
Дослідити Ибтидо 50:21
4
Ибтидо 50:17
Юсуфнинг ҳузурига бориб айтинглар, мен ундан ўтинаман, сизлар унга қарши қилган оғир жиноятларингизни унутсин, деб айтган эдилар. Илтимос қиламиз, отанг Худосининг бу қуллари қилган жиноятларни унутгин.” Юсуф шу хабарни эшитганда, йиғлаб юборди.
Дослідити Ибтидо 50:17
5
Ибтидо 50:24
“Менинг умрим охирлаб боряпти, — деди Юсуф ака–укаларига. — Лекин Худо сизларни кузатиб туради, сизларни бу юртдан олиб чиқиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман, деб қасам ичган юртга қайтариб олиб боради.”
Дослідити Ибтидо 50:24
6
Ибтидо 50:25
Сўнг Юсуф Исроил уруғларига қасам ичдириб: “Худо сизларнинг олдингизга келганда, сизлар менинг суякларимни бу ердан олиб кетинглар”, — деди.
Дослідити Ибтидо 50:25
7
Ибтидо 50:26
Юсуф 110 йил яшаб, оламдан ўтди. Унинг жасадини мумиёлаб, Мисрда бир тобутга солдилар.
Дослідити Ибтидо 50:26
Головна
Біблія
Плани
Відео