1 Бутрус Кириш

Кириш
Мазкур мактуб муаллифи Исо Масиҳнинг шогирди ҳаворий Бутрусдир. Бутрус ушбу мактубини Рим империясига қарашли тўртта вилоятда#Рим империясига қарашли тўртта вилоят — 1:1 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. яшаган, жамият томонидан аёвсиз таъқиб қилинган масиҳийларга ёзган. Биринчи асрда масиҳий бўлиш дегани, албатта, қувғинларга дучор бўлиб, ҳар хил азобларга бардош бериб яшаш дегани эди.
Муаллиф ўз мактубида ўша имонлиларга далда ва тасалли беради. Қувғинларга қарамай, уларни имонда собит туришга ундайди. У Худонинг меҳрибонлиги ҳақида сўз юритади. Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилиши туфайли масиҳийлар бебаҳо умидга сазовор бўлганлари ҳақида баён қилади. Сўнг улар жамиятда ўзларини қандай тутишлари кераклигини айтади, Раббимиз ҳақи давлат раҳбарига ва бошлиқларга бўйсуниш кераклигини уларга уқтиради. Муаллиф имонлиларнинг бутун эътиборини Масиҳга қаратади, Унинг бошдан кечирган азоблари ҳақида сўз юритар экан, имонлиларни Масиҳдан ибрат олишга, ёмонликка ёмонлик қайтармай, ҳаммани дуо қилишга чақиради.

Markierung

Teilen

Kopieren

None

Möchtest du deine gespeicherten Markierungen auf allen deinen Geräten sehen? Erstelle ein kostenloses Konto oder melde dich an.