1
Марк 16:15
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Исо шогирдларига деди: — Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Хушхабарни эълон қилинглар.
አወዳድር
{{ጥቅስ}} ያስሱ
2
Марк 16:17-18
Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар. Қўлларига илон олсалар ҳам, заҳар ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади.
3
Марк 16:16
Кимки Хушхабарга ишониб, сувга чўмдирилса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади.
4
Марк 16:20
Шогирдлар эса кетиб, ҳамма ёқда Хушхабарни ваъз қилиб юрдилар. Раббимиз шогирдларига куч ато қилиб, аломатлар орқали уларнинг сўзларини тасдиқлар эди.
5
Марк 16:6
Йигит уларга: — Қўрқманглар! — деди. — Сизлар хочга михланган Носиралик Исони излаяпсизлар. Исо тирилди! У бу ерда йўқ. Мана Унинг қўйилган жойи!
6
Марк 16:4-5
Қабрга етиб келганларида қарашса, тош аллақачон ағдарилган экан. Тош жуда катта эди. Улар қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ либосли бир йигитни кўрдилар–у, чўчиб кетдилар.
ቤት
መጽሐፍ ቅዱስ
እቅዶች
ቪዲዮዎች