1
Ёқуб 3:17
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Худодан келган донолик эса, аввало покдир. Шунингдек, бу асл донолик тинчликсевар, мулойим, ҳақиқатга бўйсунадиган, меҳр–шафқатли, хайрли ишларга бой, тарафкашлик қилмайдиган, ўта самимийдир.
對照
Ёқуб 3:17 探索
2
Ёқуб 3:13
Доно ва фаросатлимисиз? Буни ибратли ҳаётингиз орқали намоён қилинг. Ҳар бир ишни камтарлик ва донолик билан бажаринг.
Ёқуб 3:13 探索
3
Ёқуб 3:18
Тинчлик ўрнатувчилар тинчликни экиб, солиҳликни ўриб оладилар.
Ёқуб 3:18 探索
4
Ёқуб 3:16
Чунки ҳасадгўйлик ва худбинлик бор жойда жанжал ва ёвузлик ҳукм суради.
Ёқуб 3:16 探索
5
Ёқуб 3:9-10
Биз тилимиз билан самовий Отамиз бўлган Эгамизни олқишлаймиз ва тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларни лаънатлаймиз. Олқиш ва лаънат бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бундай бўлмаслиги керак!
Ёқуб 3:9-10 探索
6
Ёқуб 3:6
Тил ҳам оловга ўхшайди. Тил — узвларимиз орасида бир бузғунчи дунё! У бутун вужудимизни булғайди. У дўзахдан алангаланиб, бутун ҳаётимизни ёндиради.
Ёқуб 3:6 探索
7
Ёқуб 3:8
Аммо тилни ҳеч бир инсон бошқара олмайди. Тиниб–тинчимас бу ёвуз тил заҳри қотилдир.
Ёқуб 3:8 探索
8
Ёқуб 3:1
Эй биродарларим, ҳаммангиз ҳам устоз бўлаверманглар! Биз, устозлар, жиддийроқ ҳукмга дучор бўлишимиз ўзингизга маълум.
Ёқуб 3:1 探索
主頁
聖經
計劃
影片