1
1 Юҳанно 3:18
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Азиз болаларим, биз ҳақиқий севгимизни қуруқ гап билан эмас, амалда кўрсатайлик.
對照
1 Юҳанно 3:18 探索
2
1 Юҳанно 3:16
Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз ҳақиқий севгини билдик. Демак, биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни фидо қилишга бурчлимиз.
1 Юҳанно 3:16 探索
3
1 Юҳанно 3:1
Қаранглар, Отамиз Худо бизни фарзандларим деб, қандай буюк бир севгини кўрсатди! Ҳақиқатан ҳам, биз Унинг фарзандларимиз. Дунё Отамизни ҳеч қачон тан олмаган, шунинг учун бизни ҳам Худонинг фарзандлари деб тан олмаяпти.
1 Юҳанно 3:1 探索
4
1 Юҳанно 3:8
Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидандир. Чунки иблис азалдан гуноҳ қилиб келяпти. Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди.
1 Юҳанно 3:8 探索
5
1 Юҳанно 3:9
Худонинг болалари гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг ҳаётбахш кучи уларнинг ичидадир. Улар Худонинг болалари бўлганлари учун гуноҳда яшамайдилар.
1 Юҳанно 3:9 探索
6
1 Юҳанно 3:17
Агар ўзимизга тўқ бўлиб туриб, муҳтожликда яшаётган биродаримизни кўрсак–у, унга ёрдам бермай юрагимизни тош қилсак, қандай қилиб бизда Худонинг севгиси жой олади?!
1 Юҳанно 3:17 探索
7
1 Юҳанно 3:24
Худонинг амрларини бажарган одам Худо билан бирга ва Худо у билан бирга яшайди. Худо биз билан яшаётганини У ҳар биримизга берган Руҳидан биламиз.
1 Юҳанно 3:24 探索
8
1 Юҳанно 3:10
Адолатли иш қилмаган ва ўз биродарини севмаган одам эса Худодан эмас. Демак, иблис болалари билан Худо болаларининг фарқи ана шундадир.
1 Юҳанно 3:10 探索
9
1 Юҳанно 3:11
Сизлар бошидан эшитган калом шу: бир–биримизни яхши кўрайлик!
1 Юҳанно 3:11 探索
10
1 Юҳанно 3:13
Эй биродарларим, агар дунё сиздан нафратланаётган бўлса, ҳайратланманглар.
1 Юҳанно 3:13 探索
主頁
聖經
計劃
影片