Михо 7
7
7–БОБ
Михонинг марсияси
1Шўрим қуриди!
Ёзги мевалар йиғиб олингач,
Узумзор ҳосили йиғиштирилгач,
Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган,
Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.
2Художўй йўқ бўлди бу юртда,
Тўғри одам қолмади инсонлар орасида.
Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди,
Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.
3Ёмонлик қилишга устадир улар.
Амалдору қозилари пора олишади,
Бойлари хоҳлаганини қилдиришади,
Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.
4Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди,
Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди.
Эй халқим,
Соқчилар#7:4 Соқчилар — Худо Ўз халқини огоҳлантириб, тавба қилишга ундаш учун юборган пайғамбарлар назарда тутилган. сизларга эълон қилган кун яқинлашди,
Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди.
Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди.
5Дўстингизга суянманг,
Шеригингизга ишонманг,
Қучоғингизда хотинингиз ётганда,
Қулф солинг оғзингизга.
6Ўғил ўз отасини хўрлайди,
Қиз онасининг юзига сапчийди,
Келин қайнанасига душманлик қилар.
Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар.
7Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни,
Умид ила кутаман нажоткорим Худони,
Албатта эшитар Худойим мени.
Халқ Эгамизга юз буради
8Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар!
Йиқилганимда ўзим туриб оларман.
Зулматда ўтирганимда,
Менга нур сочар Эгам.
9Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши,
Унинг қаҳрига дош бераман энди.
Бир кун келиб, У менинг тарафимни олади,
Менинг ҳақлигимни исбот этади.
Ёруғликка олиб чиқади У мени,
Мен кўраман Худонинг адолатини.
10Эй душманларим, албатта буни кўрасиз.
“Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз,
Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз.
Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни,
Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби.
Исроилнинг қайта тикланиши ҳақида башорат
11Эй Қуддус, келар шундай замонлар:
Сенинг деворларинг қайта қурилар,
Кенгайиб кетади сенинг ҳудудинг.
12Ўша куни халқинг қайтиб келади#7:12 Ўша куни халқинг қайтиб келади — Ишаё 11:11-12, 27:12-13, Закариё 10:8-10 га қаранг..
Улар Оссуриядан Мисргача,
Мисрдан Фурот дарёсигача бўлган
Барча ўзга юртлардан,
Узоқ денгиз соҳилларидан,
Олис тоғлар бағридан келишади.
13Бошқа халқларнинг юртлари эса
Ўз қилмишлари дастидан харобазорга айланади.
Михонинг илтижоси ва Эгамизнинг жавоби
14Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин,
Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин,
Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар,
Улар эса чакалакзорда яшаяптилар#7:14 …чакалакзорда яшаяптилар — вайронага айланган шоҳликнинг мажозий ифодаси (3:12 га қаранг)..
Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин,
Башан ва Гилад#7:14 Башан ва Гилад — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ерлар бўлиб, ўзининг кўм–кўк яйловлари ва наслдор, соғлом чорваси билан машҳур эди. яйловларида уларни тўйғазгин.
15Эгамиз демоқда:
“Мен сизларни Мисрдан олиб чиққан кунларимдай,
Сизларга Ўз ажойиботларимни яна кўрсатаман.”
16Эй Эгам, ажойиботларинг олдида
Халқлар буюк лашкарларининг ожизлигини кўриб,
Ўзлари шарманда бўладилар.
Қўллари билан юзларини беркитадилар.
Уларнинг қулоқлари гаранг бўлиб қолади.
17Илон каби улар тупроқ ялайди,
Судралувчи махлуқлар каби тупроқ ошайди.
Эй Эгамиз Худо, улар титраб–қақшаб,
Ўз уяларидан Сенинг олдингга чиқадилар.
Сенинг ҳузурингда даҳшатга тушадилар.
18Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?!
Халқингдан омон қолганларнинг
Гуноҳларини Сен кечирасан,
Уларнинг итоатсизлигини афв этасан.
То абад ғазабланмассан халқингдан,
Завқ оласан Ўзинг меҳр–шафқат кўрсатишдан.
19Сен бизга яна раҳм қиласан.
Айбларимизни ерга кўмиб юборасан,
Гуноҳларимизни денгиз тубига улоқтирасан.
20Қадимда ота–боболаримизга онт ичганингдай#7:20 …ота–боболаримизга онт ичганингдай… — Ибтидо 12:1-3, 18:18-19, 22:15-18, 28:10-15 га қаранг.,
Сен Ёқуб авлодига садоқатли бўласан,
Иброҳим наслига сўнмас севгингни кўрсатасан.
ಪ್ರಸ್ತುತ ಆಯ್ಕೆ ಮಾಡಲಾಗಿದೆ:
Михо 7: ЎзбМК
ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ
ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ
ಕಾಪಿ
ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ
ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ
ಕಾಪಿ
ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020