Михо 6

6
6–БОБ
Эгамиз Исроил халқи билан даъволашади
1Эгамизнинг сўзини эшитинг:
“Қани, туринг!
Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни,
Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.”
2Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг,
Заминнинг мангу пойдеворлари#6:2 Заминнинг мангу пойдеворлари — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди., сиз ҳам эшитинг!
Эгамиз Ўз халқи билан даъволашади,
Халқи Исроил билан У баҳслашади.
3Эгамиз демоқда:
“Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?!
Сенга тушдими бирор оғирлигим?!
Қани, жавоб бергин–чи Менга!
4Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан эдим–ку,
У ердаги қулликдан халос этган эдим–ку.
Олдингизга юборгандим йўлбошчиларни —
Мусо, Ҳорун ва Марямни.
5Эй халқим, наҳот эсламасангиз
Мўаб шоҳи Болоқнинг ёвуз ниятини,
Бавўр ўғли Баломнинг унга берган жавобини?!
Шитимдан Гилгалга қилган сафарингизда ҳам
Нималар юз берганини бир эсланг#6:5 …Нималар юз берганини бир эсланг — Болоқ билан Балом Исроил халқини лаънатлашга қанчалар уринмасин, Худо Исроилга барака берар эди (Саҳрода 22:1-24:25 га қаранг). Худо Иордан дарёсининг сувларини тўхтатиб, Ўз халқини дарёнинг шарқидаги Шитимдан ғарбдаги Гилгалга эсон–омон олиб ўтди, ваъда қилган юртни уларга берди (Ёшуа 3:1-4:19 га қаранг)..
Бу воқеаларни эсга олсангиз,
Мен, Эгангиз, сизларни қутқармоқчи бўлиб,
Не–не ишлар қилганимни кўрасиз!”
Худонинг талаблари
6Юксалган Худога сажда қилганимда,
Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?!
Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?!
Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?!
7Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам,
Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам
Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?!
Итоатсизлигим эвазига тўнғич ўғлимни берайми?!
Гуноҳим эвазига ўз фарзандимни қурбон қилайми?!
8Эй инсон, нима яхши эканлигини
Эгамиз сенга аён қилди.
Шудир Унинг сендан қилган талаби:
Адолатли иш тутгин,
Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин,
Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин.
9Худодан қўрқиш — донолик, ахир!
Эгамиз Қуддус аҳлига хитоб қилар:
“Яхшилаб қулоқ солинг!
Мен сизларни ҳадемай жазолайман!#6:9 Яхшилаб қулоқ солинг! Мен сизларни ҳадемай жазолайман! — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Калтакка ва уни Тайинлаганга қулоқ сол! Бу ўринда калтак шахс тимсолида бўлиб, Худо берадиган жазога ишора қилади.
10Эй фосиқлар, ҳаром бойлигингизга қандай кўз юмай?!
Тарозидан уриб йиққан давлатингизни қандай унутай?!
Бундай бойликдан жирканаман, ахир!
11Нотўғри тарозини ишлатган одамни қандай оқлайин?!
Сохта қадоқ тошлардан фойдаланган кишига қандай чидайин?!
12Эй Қуддус бойлари, сизлар зўравонлик қиляпсиз,
Эй шаҳар одамлари, сизлар алдаяпсиз.
Ёлғондан бошқани билмас тилларингиз.
13Шунинг учун Мен сизларга қақшатқич зарба бераман,
Гуноҳларингиз учун сизларни хароб қиламан.
14Сизлар ейсиз, лекин тўймайсиз,
Қорнингиз доим оч бўлади.
Нарса йиғасиз–у, сақлай олмайсиз,
Йиққанларингизни урушда нобуд қиламан.
15Сиз экасиз, аммо ўриб олмайсиз.
Мой оласиз, аммо ундан фойдаланмайсиз.
Узум эзасиз#6:15 Узум эзасиз… — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди., аммо шаробидан ичмайсиз.
16Ахир, сизлар шоҳ Омрининг одатларини ташламаяпсиз.
Ахаб#6:16 …Омри…Ахаб… — Михо пайғамбар давридан олдин Исроилда, яъни шимолий шоҳликда ҳукмронлик қилган икки шоҳ. Омри ва унинг ўғли Ахаб ўзларининг бутпарастлиги ва ўта қабиҳлиги билан танилган эдилар (3 Шоҳлар 16:25-33 га қаранг). хонадонининг барча қилмишларига тақлид қиляпсиз,
Уларнинг йўлини тутяпсиз.
Шунинг учун Мен сизларни хароб қиламан.
Сизни кўрганлар сизлардан ҳазар қилади,
Барча халқлар сизларни ҳақорат этади#6:16 …Барча халқлар сизларни ҳақорат этади — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда …Менинг халқим сизларни ҳақорат этади..”

ಪ್ರಸ್ತುತ ಆಯ್ಕೆ ಮಾಡಲಾಗಿದೆ:

Михо 6: ЎзбМК

ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ

ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ

ಕಾಪಿ

None

ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ