Яҳудо Кириш

Кириш
Мазкур мактуб муаллифи Исо Масиҳнинг ва Ёқубнинг укаси Яҳудодир. Ёқуб Қуддусдаги жамоатнинг етакчиси эди. Бу мактуб мазмун жиҳатидан Бутруснинг иккинчи мактубига ўхшаш бўлиб, мақсади — масиҳийларнинг орасига кириб олган сохта устозларни фош қилишдан иборат. Бу сохта устозлар Худонинг инояти ҳақидаги хабарни бузиб ўргатишарди, гуноҳ қилишга ҳаққимиз бор, дея фақат нафсини қондириб яшашарди.
Мактуб қайси шаҳардаги масиҳийлар жамоатига ёзилгани аниқ эмас. Аммо маъноси очиқ–ойдин ифода қилинган бўлиб, масиҳийларни сохта устозлардан ҳазар қилишга, уларнинг таълимотига қарши чиқишга ундайди. Бундан ташқари, имонда ўсиб–улғайишга, одамларга меҳр–оқибатли ва раҳмдил бўлишга чақиради.
Яҳудонинг мактуби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.

醒目顯示

分享

複製

None

想在你所有裝置上儲存你的醒目顯示?註冊帳戶或登入