Parallel

Забур 22

22
22–САНО
Довуд саноси.
1Эгам Менинг чўпонимдир,
Мен муҳтожлик кўрмасман асло.
2Ям–яшил яйловларда У менга ором беради,
Сокин ирмоқлар бўйида У мени етаклайди.
3У менга қайта куч бахш этади.
Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати
Мени тўғри йўлга бошлайди.
4Эй Эгам!
Ҳатто зулмат водийсида#22:4 зулмат водийси — ёки ўлим водийси зулмати. юрсам ҳам,
Хавф–хатардан қўрқмайман,
Ахир, Сен мен билан биргасан.
Сенинг чўпон таёғинг#22:4 таёқ — ёввойи ҳайвонларни ҳайдаб юбориш учун ишлатилган.,
Хивичинг#22:4 Хивич — қўйларга йўл кўрсатиш, уларни бошқариш ва хавфли жойлардан қутқариш учун ишлатилган. мени ҳимоя қилади.
5Душманларимнинг кўз ўнгида
Мен учун дастурхон тузайсан.
Бошимга мой суртиб,
Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан.
Косамни лаззатли неъматларга лим–лим тўлдирасан.
6Умрим бўйи Сенинг меҳр–шафқатинг изимдан юради,
Эй Эгам, Сенинг уйинг то абад менинг масканим бўлади.