1
Ибтидо 32:28
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
— Бундан кейин сенинг исминг Ёқуб эмас, Исроил бўлсин, — деди ўша одам. — Чунки сен Худо ва инсонлар билан олишиб, ғолиб чиқдинг.
සසඳන්න
Ибтидо 32:28 ගවේෂණය කරන්න
2
Ибтидо 32:26
— Мени қўйиб юбор, тонг отяпти, — деди ўша одам. — Мени дуо қилмасанг, кеткизмайман, — ҳансираб деди Ёқуб.
Ибтидо 32:26 ගවේෂණය කරන්න
3
Ибтидо 32:24
Ёқуб дарёнинг бу томонида ёлғиз ўзи қолди. Ўша ерда бир одам билан тонг отгунча курашди.
Ибтидо 32:24 ගවේෂණය කරන්න
4
Ибтидо 32:30
Ёқуб: “Худо билан юзма–юз бўлибман–у, ҳаётим сақланиб қолибди–я”, деб бу жойга Паниёл деган ном берди.
Ибтидо 32:30 ගවේෂණය කරන්න
5
Ибтидо 32:25
Ўша одам кўрдики, Ёқубни мағлуб қила олмас экан. Бир пайт у Ёқубнинг бўксасига бир урган эди, сони бўғинидан чиқиб кетди.
Ибтидо 32:25 ගවේෂණය කරන්න
6
Ибтидо 32:27
— Исминг нима? — деб сўради ўша одам. — Ёқуб, — деб жавоб берди у.
Ибтидо 32:27 ගවේෂණය කරන්න
7
Ибтидо 32:29
— Илтимос, исмингни айт! — деди Ёқуб. — Нимага Менинг исмимни сўраяпсан? — деб сўради ўша одам. Шундай деди–ю, у Ёқубни дуо қилди.
Ибтидо 32:29 ගවේෂණය කරන්න
8
Ибтидо 32:10
Кўрсатган садоқатингга, иноятингга мен, қулинг, лойиқ эмасман. Илгари Иордан дарёсини кечиб ўтганимда, таёғимдан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Энди оила аъзоларим икки қўрғонни тўлдирадиган бўлди.
Ибтидо 32:10 ගවේෂණය කරන්න
9
Ибтидо 32:32
Ўша одам Ёқубнинг бўксасига ургани сабабли, Исроил халқи ўша тунда юз берган воқеанинг хотири учун бугунгача соннинг пайини емайди.
Ибтидо 32:32 ගවේෂණය කරන්න
10
Ибтидо 32:9
Кейин Ёқуб ибодат қилди: — Эй бобом Иброҳимнинг, отам Исҳоқнинг Худоси! Эй Эгам! Менга: “Ўз юртингга, қариндошларинг олдига қайтиб бор, сенга муваффақият келтираман”, деб ваъда берган эдинг.
Ибтидо 32:9 ගවේෂණය කරන්න
11
Ибтидо 32:11
Илтижо қиламан, мени Эсов акамнинг қўлидан қутқаргин. У келиб, мен билан бирга хотинларимни, болаларимни ўлдиради, деб қўрқаман.
Ибтидо 32:11 ගවේෂණය කරන්න
නිවස
බයිබලය
සැලසුම්
වීඩියෝ