1
Марк 9:23
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Исо унга шундай жавоб берди: — “Қўлингиздан келса” деганинг нимаси?! Агар одам ишонса, ҳамма нарсанинг имкони бор.
ႏွိုင္းယွဥ္
Марк 9:23ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
2
Марк 9:24
Шу он боланинг отаси ҳайқириб юборди: — Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимга ёрдам беринг!
Марк 9:24ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
3
Марк 9:28-29
Исо уйга кирди. У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан: — Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар. Исо уларга деди: — Бу тоифа жинларни ибодатдан бошқа йўл билан ҳайдаб бўлмайди.
Марк 9:28-29ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
4
Марк 9:50
Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, қандай қилиб тузни шўр қила оласизлар?! Туздай бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар.
Марк 9:50ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
5
Марк 9:37
— Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
Марк 9:37ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
6
Марк 9:41
Сизларга чинини айтай: Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизга бир пиёла сув берган ҳар қандай одам албатта мукофотини олади.
Марк 9:41ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
7
Марк 9:42
Исо сўзида давом этди: — Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, уни денгизга ташлашгани ўзи учун яхшироқ бўларди.
Марк 9:42ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
8
Марк 9:47
Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан дўзахга ташлангандан кўра, бир кўзинг билан Худонинг Шоҳлигига кирганинг яхшироқдир.
Марк 9:47ရွာေဖြေလ့လာလိုက္ပါ။
ပင္မစာမ်က္ႏွာ
သမၼာက်မ္းစာ
အစီအစဥ္မ်ား
ဗီဒီယိုမ်ား