Зафаниё 2

2
2–БОБ
Зафаниё халқни тавба қилишга чорлайди
1Эсингни йиғиб олгин,
Эй шарманда халқ!#2:1 шарманда халқ — Яҳудо халқига ишора.
2Шамол учирадиган сомондай
Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин#2:2 Шамол учирадиган сомондай Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин… — ёки Ҳукм бошланмасдан олдин, Сенга тавба қилиш учун берилган вақт сомондай учиб кетишидан олдин….,
Эгамизнинг алангали қаҳрига
Учрамасингдан олдин,
Эгамизнинг ғазаб куни келмасдан олдин
Эсингни йиғиб олгин!
3Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган,
Эй юртнинг камтарин одамлари,
Эгамизга интилинглар.
Тўғриликка боғланиб,
Мўмин–қобиллик пайида бўлинглар.
Шундагина Эгамизнинг ғазаб кунида
Жазодан қутулиб қолишингиз мумкин.
Яҳудонинг ён–атрофидаги халқларни Эгамиз ҳукм қилади
Филист халқи
4Ғазо шаҳри#2:4 Ғазо шаҳри — Филист халқи қуйидаги бешта шаҳар–давлатни барпо қилган эди: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Эхрон ва Гат. Бу шаҳарлар Филистияда, Ўрта ер денгизи яқинида жойлашган эди. ҳувиллаб қолади,
Ашқалон шаҳри вайрон бўлади.
Ашдод аҳолиси куннинг туш пайтигача ҳайдаб чиқарилади,
Эхрон шаҳри таг–туги билан йўқ қилинади.
5Эй денгиз қирғоғида яшаётган Филист халқи#2:5 Филист халқи — ибронийча матнда Харет халқи. Ўша вақтда Филистлар шу ном билан ҳам аталарди. Бу ном Крит сўзидан олинган бўлиши мумкин. Филистларнинг аждодлари Крит оролидан келган эдилар (Еремиё 47:4, Амос 9:7 га ва ўша оятларнинг иккинчи изоҳига қаранг).,
Сенинг ҳолингга вой!
Эй Канъондаги Филист юрти,
Эгамиз сенга қарши шундай дейди:
“Мен сени вайрон қиламан,
Биронтангни ҳам тирик қолдирмайман.”
6Эй денгиз қирғоғидаги ўлка,
Сен даштга айланасан.
У ерда чўпонлар чодирлар тикади,
Улар қўй–эчкилари учун қўралар қуради.
7Яҳудо#2:7 Яҳудо — 1:1 нинг биринчи изоҳига қаранг. халқининг омон қолганлари
Юртингга эгалик қилади.
Чўпонлари юртингда қўй–эчкиларини ўтлатишади,
Улар Ашқалондаги ташландиқ уйларда тунашади.
Ахир, Эгаси Худо уларга ғамхўрлик қилади,
Уларни яна фаровонликка эриштиради.
Мўаб ва Оммон халқи
8-9Исроил халқининг Худоси —
Сарвари Олам шундай демоқда:
“Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини,
Оммонликлар#2:8-9 …Мўаб…Оммон… — Мўаб Ўлик денгизнинг шарқида, Оммон Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган юртлар эди. уларни қанчалик хўрлаганини,
Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим.
Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки,
Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади,
Оммон юрти Ғамўра шаҳрига#2:8-9 …Садўм шаҳри…Ғамўра шаҳри… — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг). ўхшаб қолади.
Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади,
То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади.
Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади.
Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”
10Улар Сарвари Оламнинг халқини мазах қилганлари учун,
Кеккайиб, мағрурланганлари учун
Бу кўргиликлар бошларига тушади.
11Эгамиз уларни ваҳимага солади,
Ер юзидаги жамики худоларни йўқ қилади.
Шунда денгиз қирғоғидаги эллар
Эгамизга сажда қилишади.
Ҳар бири ўз юртида Эгамизни мадҳ этади.
Ҳабашистонликлар
12Эй Ҳабашистонликлар#2:12 Ҳабашистонликлар — ибронийча матнда Кушликлар. Куш деган жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.,
Эгамиз сизларни ҳам қиличи билан ўлдиради.
Оссурия халқи
13Эгамиз шимолга қарши қўл кўтаради,
У Оссурияни#2:13 Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. йўқ қилади.
Найнаво шаҳрини#2:13 Найнаво шаҳри — Ниневия номи билан ҳам маълум. вайрон қилади,
Уни сувсиз саҳрога айлантиради.
14У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади,
Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади.
Сарой вайроналарида бойўғли яшайди,
Ойналаридан унинг товуши эшитилади.
Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади.
Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади.
15Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади!
“Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади!
Хароб бўлган бу шаҳар
Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади.
Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар
Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.

ಪ್ರಸ್ತುತ ಆಯ್ಕೆ ಮಾಡಲಾಗಿದೆ:

Зафаниё 2: ЎзбМК

ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ

ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ

ಕಾಪಿ

None

ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ