Закариё 3
3
3–БОБ
Тўртинчи ваҳий: олий руҳоний ва шайтон
1Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса шайтон#3:1 шайтон — ибронийчадаги маъноси айбловчи. уни айблаб турган эди. 2Эгамиз шайтонга шундай деди:
— Эй шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?!
3Ёшуа фариштанинг олдида кир кийимларда турар эди. 4Фаришта атрофида турганларга#3:4 атрофида турганлар — ўша ердаги фаришталарга ишора бўлса керак.:
— Унинг кир кийимларини ечинглар, — деди. Ёшуага эса:
— Мана, қара, Мен сенинг гуноҳларингни олиб ташладим, — деди. — Энди сенга тоза, байрамларда киядиган янги кийимларни кийдираман.
5Кейин мен:
— Унинг бошига тоза салла кийдиринглар, — дедим. Унинг бошига тоза салла, устига эса янги кийим кийдиришди. Эгамизнинг фариштаси унинг ёнида турар эди.
6Кейин Эгамизнинг фариштаси Ёшуани огоҳлантириб, шундай деди:
7— Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Агар сен Менинг йўлимдан юриб, талабларимни бажарсанг, Менинг уйимда, Маъбадим ҳовлиларида бош бўласан. Сенга шу ерда турганлар орасидан жой бераман#3:7 Сенга шу ерда турганлар орасидан жой бераман — яъни ўша ердаги фаришталарга ўхшаб, Ёшуа ҳам Худога хизмат қилиш ва Худонинг ҳузурига кириш шарафига муяссар бўлар эди.. 8Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми «Новда»#3:8 «Новда» — Довуд авлодидан келиб чиқадиган шоҳга, яъни Масиҳга нисбатан ишлатилган унвон (Ишаё 11:1, Еремиё 23:5, 33:15 га қаранг). Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг. бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан. 9Мен Ёшуанинг олдига бир тош қўйдим. Менинг етти кўзим ўша тошга қадалган. Бу тошнинг устига Мен ёзув ёзаман, — демоқда Сарвари Олам. — Мана шу юртнинг гуноҳини бир кунда олиб ташлайман. 10Ўша куни сизлар қўни–қўшниларингизни чақириб, ўз узумзорларингизда ва анжир дарахтларингиз тагида ўтирасизлар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
ಪ್ರಸ್ತುತ ಆಯ್ಕೆ ಮಾಡಲಾಗಿದೆ:
Закариё 3: ЎзбМК
ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ
ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ
ಕಾಪಿ
ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: