Малаки 2
2
2–БОБ
1-2Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда, устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингизни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингизни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз. 3Мен фарзандларингизни жазолайман. Қурбонликларингизнинг ичакларидан чиққан ахлатни бетларингизга сочаман, ўша ахлатга қўшиб, ўзларингизни ҳам ахлат уюмига ташлаб юбораман.
4Шунда бу амрни сизларга Мен берганимни билиб оласизлар. Мен бу амр орқали ота–бобонгиз Леви ва унинг насллари билан тузган аҳдимни#2:4 Леви ва унинг насллари билан тузган аҳдим — Худо Леви қабиласидан битта хонадонни, яъни Ҳоруннинг авлодини Исроил халқининг руҳонийлари қилиб танлади (Чиқиш 28:1, 29:1-9 га қаранг). мустаҳкам қилмоқчи эдим, — дейди Сарвари Олам. 5— Леви қабиласи билан қилган ўша аҳдим фаровон ҳаёт аҳди эди. Мен левиларнинг қалбига қўрқувни солиб қўйдим, улар Мендан қўрқишарди, номимни бениҳоя иззат этишарди. 6Улар кўрсатмаларимни халққа бузмасдан етказишарди, адолатли ҳукм чиқаришарди. Софдиллик ва тўғрилик йўлларида Менга ҳамроҳ эдилар, кўпларни гуноҳдан қайтардилар.
7Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир. 8Аммо, эй руҳонийлар, сизлар йўлимдан оғдингизлар, ўз кўрсатмаларингиз билан кўпларни йўлдан урдингизлар. Леви қавми билан тузган аҳдимни барбод қилдингизлар, — дейди Сарвари Олам. 9— Мен эса сизларни хўрладим, барча халқлардан пастроқ қилдим. Сизлар Менинг йўлимдан юрмаяпсиз, қонун масаласида тарафкашлик қиляпсиз.”
Яҳудо халқининг Худога бўлган садоқатсизлиги
10Ҳаммамизнинг Отамиз#2:10 Отамиз — Худо назарда тутилган бўлиши мумкин (1:6 га қаранг). Эҳтимол, Малаки халқнинг бобокалонлари Иброҳимга ёки Ёқубга ишора қилган. бир эмасми?! Ҳаммамизни бир Худо яратган эмасми?! Нега энди биз бир–биримизга садоқатсиз бўлишимиз керак?! Нега Худо ота–боболаримиз билан тузган аҳдни булғашимиз керак?! 11Эй Яҳудо халқи#2:11 Яҳудо халқи — Бобилдаги сургундан қайтиб келган одамлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг., сизлар садоқатсизлик қилдингиз. Қуддусда ҳамда бутун юртда жирканчли ишларга қўл урдингиз. Ҳа, Эгамиз яхши кўрадиган Маъбадни булғаб, бегона худоларга топинадиган қизларга уйландингиз. 12Эгамиз бундай ишларга қўл урган ҳар бир одамни халқимиз#2:12 халқимиз — ибронийча матнда Ёқуб чодирлари. Бу ибора шеърий усулда қўлланилган бўлиб, Яҳудо халқига ишора қилади. орасидан йўқ қилсин. Ундай одамлар Сарвари Оламга назрлар келтирмасин.
13Сизлар яна шундай қиляпсиз: Эгамизнинг қурбонгоҳини кўз ёшлар билан ювяпсиз, фарёд қилиб фиғон чекяпсиз, чунки Худо назрларингизни қабул қилмаяпти, У булардан мамнун эмас. 14“Нима учун?” деб сўрайсиз. Чунки сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир. 15Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Худо сизларни бир тану бир жон қилган–ку!#2:15 Худо сизларни бир тану бир жон қилган–ку! — Ибтидо 2:24 га қаранг. Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй фарзандларни кутяпти#2:15 Энди Худо…кутяпти — ёки Ахир хушхулқ одам бундай қилмайди. Аксинча, у Худога тегишли фарзандлар ўстириш ниятида тўғри йўлда юради..
16“Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак#2:16 Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак… — ёки Мен эр–хотиннинг ажралишидан нафратланаман, чунки хотинидан ажрашган эркак…. ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади#2:16 …ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ўз кийимини зўравонлик билан қоплайди…. Баъзан иброний тилида кийим сўзи рамзий маънони ифодалаб, ижобий маънода қўлланилади ва эр хотинини севишига, унга ғамхўрлик қилиш ҳақида берган ваъдасига ишора қилади (Ҳизқиёл 16:8 га қаранг, яна Рут 3:9 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг).”, — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. “Шу боис ҳушёр бўлинглар, хиёнат қилманглар”, — дейди Сарвари Олам.
Эгамиз адолат ўрнатадиган кун
17Сизлар гапларингиз билан Эгамизни чарчатиб юбордингизлар–ку, яна: “Қандай қилиб Уни чарчатибмиз?” деб сўрайсизлар. Сизлар: “Ёмонлик қилган ҳаммани Эгамиз яхши кўради, улардан мамнун бўлади. Қани, адолат Худоси борми ўзи?!” деб айтасизлар. Бу гапларингиз билан Эгамизни чарчатяпсизлар.
ಪ್ರಸ್ತುತ ಆಯ್ಕೆ ಮಾಡಲಾಗಿದೆ:
Малаки 2: ЎзбМК
ಹೈಲೈಟ್ ಮಾಡಿ
ಹಂಚಿಕೊಳ್ಳಿ
ಕಾಪಿ
ನಿಮ್ಮ ಎಲ್ಲಾ ಸಾಧನಗಳಲ್ಲಿ ನಿಮ್ಮ ಮುಖ್ಯಾಂಶಗಳನ್ನು ಉಳಿಸಲು ಬಯಸುವಿರಾ? ಸೈನ್ ಅಪ್ ಮಾಡಿ ಅಥವಾ ಸೈನ್ ಇನ್ ಮಾಡಿ
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: